Муовин бошлиққа дебди:
— Хўжайин, компаниямиз яхшигина пул тежаш йўлини ўйлаб топдим!
Бошлиқ:
— Тошмат, ишдан бўшашга қарор қилдингми?!
Хотин:
— Оёғингизни кўтаринг, полни артиб олай!
— Оббо, полниям менинг ёрдамимсиз юволмайсан-а?!
Афанди хонга ғоз пишириб борар эди, йўлда корни очиб, бир оёғини еб қўйди. Хон уни олиб сўради:
— Бир оёғи қани?
— Бу йилги ғозларнинг ҳаммаси бир оёқли экан,— деди-да, Афанди сув бўйида бир оёғини кўтариб дам олиб турган ғозларни кўрсатди. Хон таёқни кўтариб пўписа қилган эди, ғозлар икки оёқлаб қочди.
— Ана, оёқлари иккита экан-ку,— деди хон. Афанди пинагини бузмай жавоб берди:
— Шу таёқ билан биров сизга ҳам ҳамла қилса, икки оёқ у ёқда турсин, тўрт оёқлаб қочар эдингиз.
Олтин қоида: олтин кимники бўлса, қоида ҳам ўшаники.
Дамас ҳайдовчиси лифтга чиқса ҳам одам тўлишини кутади.
Қизлар севган йигитингиз Бой бўлсин, Чиройли бўлсин, Ақлли бўлсин энг муҳими шу 3-чаласи бир-бирни танимасин.
Айбланувчи сиз қабристон олдидаги велосипедни ўғирлаганингизни тан оласизми?
— Ҳа, мен уни эгаси ўлган деб ўйлабман.
Бир куни шерни ўрмонда суд қилиб 3 йилга қамашибди шерни сочини олиб қамоқхонага қўйиб юборишса, уни хеч ким шерлигига ишонмай мушук деб калака қилаверишибди бундан зерикиб бир чеккада турса, каламуш турган экан, унга:
— Каламуш илтимос уларга тушунтир мен мушук эмас шерман,- деса
Каламуш:
— Менга барибир мушукмисан шермисан, мен ҳам қамоқхонага тушишимдан олдим типратикан эдим,- дебди
Бир маст автобусга чиқиб ўтирди. Бироздан сўнг ёнидаги аёлнинг елкасига қийшайиб бошини қўйиб олди. Аёлнинг жаҳли чиқиб кесатди:
— Балки, устимга ҳам чиқиб оларсиз?!
— У-ҳў, - деди маст ғўлдираб, - кўнгиллари яна нимани тусайди?
— Амаки, уялмайсизми ёш болани олдида сўкинишга?
— Кечирасиз, аслини олганда мен, сизни ёш болангиз машинамга чизган сўзларни ўқияпман.