Болалар ёзги оромгоҳи. Гуруҳ етакчиси:
— Ҳаммангиз қўл телефонларингизни менга топширинг!!! - дебди.
Эртаси куни тонгда кўзи қизарган, кайфияти ёмон гуруҳ етакчиси чиқиб келиб:
— Аблаҳлар! Ҳаммангиз телефонингизни будильнигини ёқиб берибсизлар-ку, туни билан навбатма-навбат жиринглаб, умуман ухлатмади. Соат 1:00, соат 2:00, 3:00, 4:00, ..., - дермиш.
Ёзувчи ва китобхон учрашуви:
— Бугун сизни китобингизни ўқиб тугатдим, - деди китобхон.
— Охиргисиними? – сўрабди ёзувчи.
— Шундай деб умид қиламан..., - деган экан китобхон.
Поездда еврей ва хохол кетаётган экан. Хохол сала еб ўтирибди, еврей эса селёдка. Бир пайт еврей хохолга дебди:
— Салада ҳеч нарса йўқ, балиқда эса фосфор бор! Миянгга фойдали! Мана ол, селёдкадан еб кўргин!
Селёдкани ея бошлаган хохол:
— Лекин, селёдка арзимаган пул туради, сала эса фалон пул!!! - деса, еврей:
— Ана кўрдингми? Бир тишлам селёдка емасингдан, миянг ишлай бошлади!!!
Хотин эрига деди:
— Азизим сўз беринг! Менга хиёнат қилган бўлсангиз ҳам, ҳеч қачон бу ҳақда менга айтмайсиз!
— Хўп хотинжон, айтмайман!
Хотин жиғибийрон бўлиб:
— Хиёнат қилдингизми ҳали???
— Оғайни кўчага чиқиб қарагин, иккита қиз сени деб жанжаллашишмоқда!
— Кўрдингми?! Қанақа зўр боламан...! Мени деб қизлар бир-бири билан уришиб кетишади...!
— Йўқ, улар бир-бирига: Сен олиб кет уни, ўзинг олиб кет, менга-ям керакмас! дейишяпти.
— Бизнесимнинг омад калити - юлдузларнинг яхши жойлашганида, - дебди бир бой йигит.
— Қанақа юлдузларнинг жойлашиши? - сўрабди дўстлари хайрон бўлиб...
— Адамнинг елкасидаги юлдузчаларни айтяпман! - деган экан йигит.
Бир қиз дугонасини кўчада учратиб қолибди.
— Ҳа дугонажон, нима бўлди, кайфиятинг йўқ?
— Э, гапирма, жуда-ям семириб кетяпман!
— Озғин пайтингда тушган суратларинг борми?
— Ҳа, нима эди?
— Ўша суратларни эҳтиёт қилиб сақлаб қўй! Кайфиятингни туширма, ҳеч бўлмаса суратларинг бор экан-ку!
Жуда хасис бойлардан бири таксидан тушгач, чўнтагини ковлашга тушибди.
Бир пайт ўзига-ўзи шивирлаб:
— Ҳамёним таксига тушиб қолибди шекилли, - деса ҳайдовчи шу заҳоти машинани ҳайдаб кетиб қолибди.
Шунда бой кулиб:
— Дўстим тўғри айтган экан... - дермиш.
— Дўстим, айт-чи, кимга уйланганим яхши? 45 га кирган бой бевагами ёки мени севадиган оддийгина камбағал ёш қизгами?
— Албатта ёш қизга-да! Ахир оилавий ҳаётда энг зарури – бу муҳаббат эмасми?! Айтганча, у бева ким? Нимага мен уни билмайман? Қаерда яшайди?
Хўроз ошхона деразасидан мўралаб, микротўлқинли печь ичида пишаётган товуқни кўриб дебди:
— Анави ерда жўжалари қаровсиз қолган. Бу бўлса ўйин-кулгу қилиб, арғимчоқ учиб юрибди...