Қурилишга текширув комиссияси келиши кутилаётган экан. Бригадир ҳамма ишчиларни йиғиб, дебди:
— Нима бўлишидан қатъий назар, ҳеч нарса сездирмасликка ҳаракат қилинглар. Ҳудди шундай бўлиши керакдек тутинглар ўзингизни! - дебди.
Текширув комиссияси келиб турса, бирданига девор қулаб тушибди. Шу пайт ишчилардан бири хурсанд бўлиб, соатига қараб дебди:
— Роппа-росса 11:00! Тўппа-тўғри! Жуда-ям аниқ! Ҳудди ҳисоблаганимиздек!
Ҳарбий қисмни текширгани келган генерал саф кўригини ўтказмоқда:
— Шикоятлар борми? — сўради у.
— Ҳудди шундай, ўртоқ генерал, бор шикоят! — жавоб берибди сержант Иванов, — Командир мени дангасаликда айблаб, нуқул бўкиб қолгудай еб-ичишим, эртадан кечгача ухлашим ва шу боис башарам ёғ босиб, коптокка ўхшаб қолганини айтиб, менга бақиргани-бақирган. Ўзининг башараси эса сизнинг башарангиздан баттар ёғ босганидан хабари йўқ!
— Сизларни иноқлигингизга ҳавас қиламан. Турмуш қурганингизга 20 йил бўлди. Ҳалигача эр-хотин сайрга чиқганда бир-бирингизни қўлингизни ушлаб юрасиз...
Эр:
— Агар мен хотинимни қўлини бир дақиқага қўйиб юборсам, у албатта дўконга кириб, ўзига бирорта янги кийим сотиб олади!
Иш вақтида ижтимоий сайтларда, телеграмда ўтиришнинг катта фойдаси бор.
Ён томондан кўриш, эшитиш, реакция, тезкорлик, чаққонликни ривожлантиради.
Бошлиқ хонасида турган қоғоз майдалагичга ҳужжатни қўйибди-да, котибасидан сўрабди:
— Қайси тугмасини босиш керак?
— Қизил тугмани босинг, - дебди котиба.
Қоғоз майдаланибди. Шунда бошлиқ котибага қараб:
— Шу ҳужжатдан яна битта нусха чиқариш керак, - дермиш.
Бу йил ёзда томинг қаерларгадир кетди. Сен бўлса ҳаттоки чорвоққа ҳам чиқиб келмадинг...
Бир одам адвокатни ёнига келиб дебди:
— Мени ҳимоя қилсангиз.
— Нимада айбланяпсиз?
— Пулларни сохталаштиришда.
— Майли, сизни ўз ҳимоямга оламан.
— Раҳмат. Мана сизга нақд пуллар!
Метро кейин автобусга чиқиб, уйга келсам, чўнтагимдан қоғоз чиқди.
Очиб қарасам, аёлларни чиройли ёзувида телефон рақами ва икки оғиз гап ёзилган:
"Қўнғироқ қилинг, афсусланмайсиз!".
Хурсанд бўлиб рақамни терсам, "Ортиқча вазндан қутулмоқчимисиз? Мен сизга ёрдам бераман!"
Жамоат транспортида юришдан аввал ҳаммомга киришни ўйлаб кўрганмисиз?
Афсус...
Сотувчи харидордан сўради:
— Кеча ўғлингиз қимматбаҳо моллардан олган эди, сиз намунча арзонини танлайсиз?
— Ўғлимнинг отаси бор, мен эса ғирт етимман, - деди харидор.