Иккита генерал футбол ҳақида суҳбат қуришмоқда:
— Сизга қайси команда ёқади?
— Сафлан!
Бир қизалоқ кўзгунинг олдида кўзини юмиб турганмиш.
Онаси келиб:
— Нима қилиб турибсан? – деса, қизи:
— Қандай ухлашимни томоша қиляпман, - дебди.
Йигит билан қиз учрашувга чиқиб, айланиб юришган экан. Бир пайт қиз йигитга:
— Совуқотдим, - дебди.
Йигит дарҳол эгнидаги костюмини ечиб, қизга берибди. Бироздан кейин қиз яна совуқотаётганини айтибди. Йигит кўйлагини ҳам ечиб берибди. Шу пайт уларни ёнидан қизнинг отаси чиқиб қолибди. Шунда қиз йигитга қараб:
— Бўлди дадам тўйимизга рози бўладилар. Лекин ҳозир тез қочинг! – дермиш.
Офис фарроши эрта тонгдан ишга келса, ҳамма ходимлар келиб бўлишган экан. Улар хонадаги жиҳозларни жойини алмаштирар, шкаф ва столларни у ёқдан, бу ёққа сурар эканлар. Фаррош ҳайрон бўлиб:
— Нима қиляпсизлар? – деса, ходимлар:
— Холажон, биз доим шунақа қиламиз. Фирмамиз ишлари юришмай қолса буюм ва жиҳозларни жойини алмаштирамиз. Шунда савдо ҳам юришиб кетади, - дейишибди.
Шунда фаррош:
— Эҳ... Мен бу ерда анча йилдан бери ишлайман. Бошлиқ савдо пасайиб, ишлар юришмай қолганидан хабар топган заҳоти мебелларни эмас, ходимларни алмаштиради, - дермиш.
Иккита спорт шинавандаси суҳбатлашмоқда:
— Мак Грегор Хабибни тепганини кўрдингми?
— Ҳа. У Хабибни тепиб, пастга тушириб юбормоқчи эди.
— Нега тушириб юборади? Ахир жанг тепада бўлаётган эди-ку!?
— Пастда Мак Грегорни мухлислари Хабибни кутиб туришган эди-да…
Дамасчилар камерадан қўрққанчалик бировни ҳаққидан қўрққанларида эди, кечки пайт йўл кира ҳаққини 2 баробар ошириб юбормас эдилар.
Хотин эрини ёнига келиб дебди:
— Адаси, эртага онамни туғилган кунлари, нима совға қиламиз?
— Онанг нечи ёшга тўладилар? – сўрабди эри.
— 50га тўладилар. 50 минг берамизми? – дебди қувониб.
Эр:
— 50 минг ёшга тўлмаяптилар шекилли!? – дебди жаҳл билан.
Бир одам докторни ёнига келиб шикоят қилибди:
— Доктор, жудаям кўп йўталяпман. Нима қилай? Ёрдам беринг!
Доктор бемордан сўрабди:
— Сигарет чекасизми?
Бемор:
— Ҳа, чекаман.
— Қанақасидан чекасиз? – савол берибди доктор.
— Ҳар хилидан.
— Бир хилидан чекиш керак!
— Ҳа энди, ҳар доим бир одамни кетидан юра олмайман-ку! – деган экан бемор.
Йигит ва қиз суҳбатидан:
Йигит:
— Нега хафасан? Сенга ёзмаётганим учун-ми? Истасанг, ҳар куни ёзаман...
Қиз:
— Конспектларимни ёзиб бера олмайсизми?!
Бир куни руҳий касалликлар шифохонасига келган комиссия у ердаги камчиликларни кўриб, “Бу ер ҳудди жиннихонани ўзи!” деган экан.