Қабрда икки арвоҳ гаплашиб қолибди. Биринчиси иккинчисига дебди:
— Юр, шаҳар айланамиз.
— Хўп, юр, -дебди-да, қўлига таёқ олибди.
Биринчиси:
— Бу таёқни нима қиласан, - деса.
— Йўлда арвоҳ чиқиб қолади. Мен арвоҳдан қўрқаман. Таёқ билан ураманда!
Бир куни бир қиз йигитига:
— Мени оқ отда олиб кетасизми қора отдами? - деса,
Йигит:
— Менга фарқи йўқ! Хотинимни кўндирсанг, қўлимда ҳам кўтариб олиб кетаман, - дермиш.
Бир йигитни юзлари тилинган, бир аҳвол бўлиб келаётса, олдидан таниши чиқиб қолибди:
— Вой... Бу нима аҳвол!? Юзингга нима қилди?
— Яхши кўрган қизимни деб урушиб кетдим.
— Ким билан? Қизнинг бошқа севган йигити бор эканми?
— Йўғ-е. Хотиним билан...!
Бир одам шеригига дебди:
— Анави дарахтни кўраяпсанми?
— Ҳа.
— Ундаги қушничи?
— Ҳа.
— Қушнинг оёғидаги чумолиничи?
— Йўқ кўрмаяпман.
— Мен шуларнинг ҳеч қайсини кўрмаяпман, - дермиш.
Бир йигит соғлиғи ёмонлашиб нима қилишни билмай турса, афанди келиб қолибди.
Йигит афандига бор гапни айтиб, нима қилишга боши қотиб турса, афанди кимнингдир телефон рақамини териб:
— Алло, бу Соғлиқни сақлаш вазирлигими? Дўстимнинг соғлиғини сақлаб беринг, - деган экан.
Якин кунларда телеграм группаларида:
Агар мени ёқтирсанг, менга кулиб турган (одамча) смайлик юбор!
Агар менга ёқишни истасанг, менга юракча расмини юбор!
Агар мени севсанг, ҳисобимга пул ташлаб юбор!
Хилват кўчада Афандини йўлтўсарлар тўхтатиб дебди:
— Ҳамёнингни чўз! Пул керакми жонингми?
Афанди ўйланиб туриб:
— Ҳозир ёнимда пул йўқ эди. Сизлардан қарз бўлиб қоларканман-да, - дермиш.
— Сиз бунча аҳмоқлик қилишга қандай улгурасиз?
— Мен жуда эрта тураман.
Бир куни чол йўлда кетаётиб кўза топиб олибди. Кўзадан жин чиқибди. Чол жинга қараб:
— Менга 8 сотих ер ажратиб бер! - деса, жин:
— Кўзани кадастрида бунча ерни ўзи йўқ-ку, Қаердан топаман?! - дермиш.
— Алло, бу ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятими?
— Ҳудди шундай.
— Почтачи амаки дарахтни устига чиқиб олиб, итимизни росса ҳақоратлаяпти.