— Дугонажон, сенга масҳарабозлар ёқадими?
— Циркдагиларими ёки атрофимдагиларими?
Эрталаб корхона директори ишга келиб хонасига кирса, бир ишчиси бошига иссиқ қалпоқ кийиб олиб стол устидаги қоғозларни титкилаётганмиш.
— Сен бу ерда нима қиляпсан Хасанов??? – дебди.
Хасанов тикилиб туриб:
— Падарингга лаънат! Кийсанг кўринмайдиган бўлиб қоласан деб юз мингга сотган эди, - деб бошидаги қалпоқни ечиб ерга отган экан.
Анчагина семириб кетган қиз уйдагилардан унга озишга ёрдам беришларини сўрабди.
Эртаси куни уйғониб музлатгични ёнига келиб қараса, оқ қоғозга қуйидаги сўзлар ёзиб қўйилган экан:
“Семиз қиз – оиламиз учун шармандалик!”
Доғистонлик бургалар лезгинка таронасини эшитиб қолиб, мушукни тепкилаб ташашибди...
Ҳурматли эркаклар! Агар аёлингиз ихчам, чаққон ва серҳаракат бўлишини хоҳласангиз, қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирманг!
Врач қабулига кирган қари отахон шикоят қилмоқда:
— Болам, мазам йўқ! Биттасини юклайман, иккинчисини юклайман, учинчисини юклай бошлаганимда тобим қочади...
Врач ҳайрон бўлиб:
— Отахон, мен ёш бўла туриб шунча кучим йўқ. Сиз нега оғир юк ташиб юрибсиз? – дебди.
Отахон:
— Қанақа юк? Мен интернетдан фильмларни юклаб ўтираман!
Машҳур фолбин бир шаҳарга меҳмон бўлиб келибди. Йўлни билмай турса, ёнидан бир киши ўтиб қолибди. Шунда фолбин:
— Ҳой оғайни, йўлни билмай турибман, айтиб бера олмайсизми? – деса, ҳалиги киши йўлни кўрсатиб юборибди.
Шунда фолбин:
— Яхшилигингизга мен ҳам яхшилик билан жавоб қайтармоқчиман. Мен фалон юртнинг машҳур фолбиниман. Келинг, сизга ҳам бир фол очиб келажагингизни аниқ айтиб берай, - дебди.
Шунда ҳалиги киши жавоб берибди:
— Ўзини йўлини билмаган одам, мени келажагимни қаердан билардингиз!?
Бир куни танк билан запорож учрашиб қолибди.
— Нега сени ичак-чавоғинг нотўғри жойда жойлашган? – деб кулибди танк запорожни устидан.
— Сени бошинг чирпирак бўлиб айланяпти, мен ҳеч нарса демаяпман-ку! - деган экан запорож.
Прапоршик взвод қурол-яроғларининг ҳолатини текширяпти.
— Кимнинг автомати бу, яхши тозаланмаган? - қичқирди у.
— Калашников автомати, ўртоқ прапоршик.
Назарбоев Токаевга рулсиз машина совға қилди.
Токаев:
— Нурсултон Абишевич, кечирасиз. Лекин мен уни қандай бошқараман?
— Сен муҳими газни бос! Бошқаришни эса менга қўйиб бер.