Янги оила қурган ёш эр-хотин фарзанд кўравермагач, кекса бир донишманднинг ёнига боришибди. Донишманд уларга баланд тепаликдаги ният дарахт учига, бир парча латта боғлаб қўйишни уқтирибди.
Бир неча йилдан сўнг, бояги донишманд эр-хотиндан хабар олгани келса, эшикни бир гала болакайлар очишибди.
— Онангиз қаерда? – сўрабди донишманд.
— Туғруқхонада, – жавоб беришибди болалар.
— Отангиз-чи?
— Тепаликдаги дарахтдан латтани ечгани кетгандилар...! – дермиш.
Салим мактабдан уйга кийимлари йиртилган, ҳамма ёғи ифлос аҳволда кириб келибди. Уни кўрган отаси сўради:
— Сенга нима бўлди?
— Азим билан уришдим.
— Бундан чиқди, энди сенга янги кийим сотиб олиш керак экан-да?
— Бу қийин эмас, дада. Аммо Азимнинг дадаси янги бола сотиб олишига тўғри келади...
Бир йигит дўстидан сўрабди:
— Ишсизмисан? Нега нуқул дам олиб юрибсан?
— Нега? Ишлаяпман. Иш мен учун байрам. Байрамда эса инсонлар дам олишади.
— Фамилиянгиз нима?
— Со-со-содиқов.
— Нима, дудуқмисиз?
— Йўқ, адам дудуқ бўлганлар. Гувоҳнома ёзган аёл эса ғирт тентак...
Болакай бувасига:
— Уруш пайтида нон кам бўлган-а, - деса,
— Ҳа болам, нон топа олмай, колбасага сарёғ суртиб ердик, - дебди.
— Ҳа ўртоқ, кайфиятинг йўқ?
— Эй, хотиним яна жанжал қиляпти.
— Нега?
— Тўрт юз минг ойлик ёш оилага етмайди дейди.
— Тежаб ишлатса етади.
— Мен ҳам шуни айтаман-да. У бўлса “Етмайди, сиз ҳам ишланг” деяверади.
Бир тадбиркор ўзи очган хусусий фирма эшиги ёнида мижоз кутиб ўтирса, узоқдан у томонга келаётган йигитни кўриб қолибди. Тадбиркор уни мижоз деб ўйлабди-да, югуриб бориб телефон гўшагини олиб:
— Йўқ, йўқ! Бугун асло иложи йўқ! Ишларимиз жуда-ям кўп. Эртага ҳам, индинга ҳам бандмиз. Кейинги ҳафта хабар олинг! Навбатга ёзиб қўяман, - деб гапира кетибди.
Бояги йигит эса тадбиркорга қараб туриб:
— Телефон устаси чақирганмидингиз? Тармоқ ишламаётган экан, тузатишга келгандим, - дебди.
— Нима деб ўйлайсан? Хитойликлар тинчликсевар халқми?
— Эсинг жойидами? Отиб ташлашади ҳаммани! Милтиқда нишонга олиш учун кўзларини юмиб, тайёр бўлиб туришибди-ку!
— Яқинда интернетда ўқидим. Битта миллионер ҳамма бойлигини ёшлигида севган қизига васият қилибди.
— Нима учун? Ахир у аёл унга турмушга чиқмаган-ку?
— Шунинг учун ҳам унга миннатдорлик билдирган-да...
Янги танишув хизмати очилибди.
— Алло, яхши қиз, сиз билан танишсак бўладими?
— Бўлади. Ўзингизни тарифлаб беринг.
— Мен паст бўйли, тўлачадан келган, соч-соқоли ўсган...
— Алиш, санмисан?!