— Ҳа қўшни, хўрозингизни сотгани олиб кетяпсизми?
Қўшниси унга қараб:
— Э, йўқ! Шунчаки, товуқларим хўрозсиз бозорга бормаймиз дейишяпти, - деб жавоб қайтарибди.
— Дунёда ниманинг териси қалин?
— Тимсоҳ, фил, туянинг териси.
— Улардан ҳам қалинроғи борми?
— Бор: чайқовчи, дангаса ва хушомадгўйларнинг териси уларникидан ҳам қалинроқ.
Биринчи куни биз немисларни қувдик. Иккинчи куни немислар бизни қувди. Учинчи куни ўрмон эгаси ҳаммамизни қувиб юборди.
— Ўз уйинг-ўлан тўшагинг! Узоқдаги буғдойдан яқиндаги арпа яхши! Ўзга юртда шоҳ бўлгунча ўз юртингда гадо бўл! Мусофир бўлмагун...
— Тўхтанг, тўхтанг! Тушунишимча ҳалиям ҳужжатларим тайёр эмас, муҳр қўймагансиз!? Шундайми?
— Адаси, ишдан қайтишингизга сомса ва палов пиширдим, ейсизми?
Эр:
— Албатта, кун бўйи фақат шулар ҳақида ўйладим...
Хотин:
— Мен ҳақимда-чи?!
Эр:
— Албатта сени ҳам эсладим. Ахир сомса ва паловни сен пиширасан-ку!
— Салом оғайни! - дебди.
Ҳайдовчини жаҳли чиқиб:
— Қанақасига сенга оғайни бўлай!? - деса,
— Кичкина уйчада яшайсан, косачадан овқат еяпсан, хўжайнинг ҳам бор бўлса керак...?! - деган экан кучук.
— Нима учун мушугимиз унитаздан сув ичади?
Онаси:
— Унитазда сув тоза, шунинг учун ичади.
Бола ўйланиб туриб:
— Сиз буни қаёқдан биласиз?
— Уларни ёмон кўраман!
— Нега?
— Расмлари хира-да. Шунга ёмон кўраяпман. Яқинлаштирсам баттар хиралашиб кетаяпти.
— Жуда бесабрсиз-да...! Икки соатдан бери сизга айтяпман-ку, икки дақиқада бўламан деб!





