Ихчам, озғин қизларни ёқтирадиган йигитлар диққатига:
Илонларнинг семизи бўлмайди!
Бир куни журналист футболчидан сўрабди:
— Нега сиз бошқа иш қилмайсиз ёки истеъфога чиқмайсиз? Яхши ўйнай олмаяпсиз-ку.
Футболчи:
— Ие, унда оиламни ким боқади?! Майдонда сал-пал югуриб, катта маош оляпман..., - дермиш.
Дўконда.
Харидор:
— Сизда суяксиз балиқ борми?
Сотувчи:
— Йўқ, лекин гўштсиз колбасалар бор.
Мижозларни қўлллаб қувватлаш марказига қўнғироқ
— Алло, эшитаман?
— Кимдир борми?
— Мен ўша кимдирман...! Эшитаман сизни!?
Иккита участка нозири айланиб юришса, дарахтда бир одам осилиб турган экан. Нозирлардан бири иккинчисига:
— Нима қиламиз бошимизга ортиқча ташвиш келтириб. Шу мурдани нариги туманга олиб бориб осиб келайлик, - дебди.
Иккала нозир мурдадан қутулиб, йўлларида кетаверибди.
Нариги туманни нозирлари айланиб юриб, кўзи дарахтда осилиб турган одамга тушиб:
— Анавини қаранглар, яна шу ерга осиб кетишибди...- дермиш.
Жума куни кечқурун хотин эрига:
— Адаси, келинг шу дам олиш кунлари мазза қилиб дам олайлик...
Эри хурсанд бўлиб хотинига:
— Бўпти хотин, душанба куни кўришгунча унда! - деган экан.
Журналист чекка бир қишлоқда яшовчи одамдан интервью олмоқда:
— Сизнинг қишлоғингизда қандай машҳур, таниқли шахслар дунёга келган?
— Йўқ, бизни қишлоқда фақат чақалоқлар дунёга келишади-ку!?
Бир одам қўшнисига дебди:
— Ҳа қўшни, хўрозингизни сотгани олиб кетяпсизми?
Қўшниси унга қараб:
— Э, йўқ! Шунчаки, товуқларим хўрозсиз бозорга бормаймиз дейишяпти, - деб жавоб қайтарибди.
Бир киши солиқ қўмитасига келиб дебди:
— Менга қачон меҳнат таътили берасизлар?
Қўмитадагилар ҳайрон бўлиб:
— Ахир сиз бизни ходимимиз эмассиз-ку!? – дейишса, ҳалиги киши:
— Ҳа, лекин мен фақат сизлар учун ишлаб юрибман-да! – деган экан.
— Уялмайсанми? Нега уйда битта иштонда юрибсан?
— Иккита иштонда исиб кетяпман-да!