Биласизми нима сабабдан эркаклар аёллар учун тик туриб қадаҳ кўтаришади?
Аёллар уларнинг қулоғига "бугунга етар" дея вишилламаслиги учун!
Машойихларнинг гапи бор: Равон йўл, албатта бирон бир бойнинг уйига олиб боради.
Алло, милиция, мен йўлда қўйни босиб юбордим.
— Йўл чеккасига суриб қўйиб, кетишни давом этаверинг.
— Хоп, а велосипедини нима қилай?
Кичкинагина болакай йўлда кетаётиб ўзича қўшиқ айтаяпти:
— Оҳ, энди сени ўзганинг лаблари эркалайди!
Бир йигит уни эшитиб деди:
— Нима севган қизинг ташлаб кетдими?
— Йўқ... Чупа-чупсимни йўқотиб қўйдим...
Футболчилар майдонга мамлакатни шон-шарафини ҳимоялаймиз дея баланд парвоз гап билан чиқишди, аслида эса оддийгина футбол ўйнасалар етарди.
Эр хотинига мақтанди:
— Қара, қанчалик кўп балиқ овладим!
— Бошимни қотирманг! Қўшнимиз уйга келишдан аввал балиқ сотадиган дўконга кирганингизни кўрибди…
— Нимасини айтасан… Балиқ кўплигидан ярмини дўконга топширишимга тўғри келди…
Никоҳ - шундай воқеаки, ундан сўнг эркак гул сотиб олишни тўхтатиб, озиқ-овқат сотиб олишни бошлайди.
Чол денгиздан тилла балиқ ту­тиб олди. Тилла балиқ тилга кир­ди:
— Кампиринг ҳалиям борми?
— Ҳа.
— Ундай бўлса мени еб қўявер.
Афанди бозорга бораман деб отини эгарлаётса, оти 1000 сўм бериб "Damas'да бориб келавер" деярмиш
Бир талаба кетаётса олдидан буханка нон чиқиб қолса бир тепиб юборибди, буни кўрган бошқа талаба:
— Жиннимисан, ахир бу нонку, нега тепасан, ундан кўра менга бер буни мен ейман.
— Жиннимасман, энди сал четроққа олиб ўт, бирга еймиз.