Бир ўзим 4 тасига қарши чиқдим. Ҳар бирига бир шапалоқдан қўйгандим ўзига келолмади.
Сизларни уйингизда ҳам чивин борми?
— Онаси, эртага Энг яқин дўстимнинг тўйи бўларкан. Анави Джулия Робертс иштирокида.
— Нега буни олдинроқ айтмадингиз? Мен нима кийиб бораман тўйга?
— Эй аҳмоқмисан?! Бу кино-ку!
— Мени аҳмоқ дедингизми? Ўтган ҳафта Оққуш кўлига борайлик десам, қармоқ кўтариб чиққанингиз эсингиздан чиқдими?
2-3 ой режа тузади-да, бир умр жанг қилади.
Биринчиси:
— Ҳамма тугмани босдим. Нимагадир очилмади, - дебди.
Иккинчиси тугмалардан бирига бошини урибди. Кейин лифт эшиги очилибди.
Шунда шеригига:
— Кўрдингми? Бошни ишлатиш керак! - дермиш.
"Ойи, мен кириш имтиҳонларини топшира олмадим. Адамни тайёрланг!"
Онасидан жавоб:
"Аданг тайёр! Сен қулоқларингни кучли шапалоққа тайёрла!"
— Мана, бугун сизлар учун ҳарбий хизматдаги биринчи кун. Сизларни ҳар хил ишларга тақсимлаймиз.
Ораларингда бирон нима пиширишни биладиганлар борми?
— Мен.
— Қаерда ишлагансан?
— Заводда.
— Нима пиширгансан?
— Асфалт.
— Азимов.
— Мен.
— Мана стипендия, ол.
— Ботиров.
— Мен.
— Мана сени стипендия.
— ...
Шунақа қилиб фамилияларни ўқиб келаверибди-да, охирига келганда:
— Жами. Жами ким??? - деса, ҳеч ким индамасмиш.
— Йўқми жами? Эссиз 3 миллион пули бор эди-да, - дермиш.
— Вой шумтака-ей! Туғилган кунига совға қилган тўппончани йўқотибди-да, - дебди онаси.
Сиз тепадаги сўзни ўқимадингиз, тўғрими?
Лекин мен сизга у ерда Салом деб ёзганман.
Энди ўқидингиз...





