— Кечирасиз, шу ёшга киришингизга асосий сабаб нима деб ўйлайсиз?
— Билмадим. Кунига уч қути сигарет чекаман, пулим етгунча ароқ ичаман.
— Қоилман отахон! Шу ёшга кириб, ҳалиям ароқ ичасизми?
— Эй, қанақа отахон?! Энди 32 га кирдимку.
— Доктор, пешонамдагини суғуриб ташласангиз!
— Кечирасиз, соат учдан беш дақиқа ўтди. Мени иш вақтим тугади. Эртага келинг.
— Жон доктор, шу вилкани олиб ташланг. Бир дақиқа вақтингиз кетади-ку. Ахир мени жоним оғрияпти...
Жарроҳ жаҳл билан вилкани суғуриб, беморнинг кўзига тиқиб қўйибди-да, - боринг окулист соат бешгача ишлайди, - дебди.
— Э дугонажон, анчадан бери тобим йўқ. Жуда мазам қочяпти-да. Ўтиб кетармикин-а?
— Ўтиб кетади. Ўтган йили ён қўшним ҳудди сизга ўхшаб юрган эди. Ўтиб кетди раҳматли.
— Келинг хола, деб кутиб олиб, яхши боринг синглим, деб кузатиб юборишаётган экан...
— Жоним ман сани, алдагандим. Мани хотиним ва 2 та болам бор, - деб турса
Қиз:
— Ҳо-о, ўлинг-а. Нима экан дебман-а. Ман машина ўзимникимас дейишиздан қўрқувдим, - дермиш
— Дельфинларга банан ташламанг! Биринчидан, улар банан ейишмайди, иккинчидан, оч маймунлар чўкиб кетишяпти...
— Нега ҳакам ўйинчиларга қараб ҳуштак чалаверади? Нима, улар гапга тушунмайдими?
— Қорбобо манга янги йилда укача олиб кел, - дебди.
Хатни юборибди. Бир кундан кейин қорбободан, қизчага хат келибди.
— Укача керак бўлса, ойингни юбор, - дебди
— Нега ўзингизга ҳимоячи олмадингиз?!
Судланувчи:
— Жаноб судья қайси адвокатга мурожаат этмай, жиноят ишида айтилган ўша беш миллион долларни хақиқатдан олмаганимни эшитишлари билан менга ҳимоячи бўлишни рад этишяпти.





