— Эшик тирқишидан мўралаш одобдан эмас.
— Эшик тирқишига ҳар хил ҳолатда кўриниш-чи, одобданми шу?!
— Беҳуда кутяпсан, болам. Бу автобус фақат байрам кунлари юради, - деди кампир бекатда турган ўсмирга.
— Бугун менинг туғилган куним, - дермиш бола ҳам...
Aшаддий футбол муҳлиси бўлмиш Абдураим тоғадан журналист интервью олмоқда:
— Абдураим тоға, футбол терма жамоамиз ҳақида нималар дея оласиз?
— Сўкиниб гапирсам бўлаверадими?
— Йўғ-а, ахир бизни миллионлаб одамлар тамоша қилишади-ю!
— Унақада, ҳеч нарса деёлмайман.
Учта ҳинду гаплашмокда:
Биринчисидан сўрашибди:
— Сени исминг нима?
— Изтопар.
— Нимага изтопар?
— Одам ва ҳайвонларни изидан топганим учун.
Иккинчисидан сўрашибди:
— Сеники нима?
— Учарот.
— Нимага учарот?
— Отдан ҳам тез югурганим учун.
Учинчисидан сўрашибди:
— Сени ўзингни исминг нима?
— Лочинкўз.
— Нега лочинкўз?
— Буни тарихи узун, англияликлар бизга ҳужум қилиб, кўпчилигимизни асирга олиб, қамоққа ташлашди. Орадан бир ҳафта ўтиб, атрофимизда тўсиқ йўқлигини биринчи мен кўргандим. Шунинг учун исмим Лочинкўз.
— Туғилган кунингга нима совға қилсам экан, неварагинам?
— MP3 қўшиқ ёзилган диск совға қила қолинг, энажон.
— Сенга қанақаси ёқишини билмайман-да.
— Эшитиб қўринг-да, ўзингизга ёқмаганларини танлаб олаверинг.
Эр хотин спальнийда ётишибди.
Хотин:
— Дадаси, ухлаяпсизми?
— Йўқ.
— Хоҳлайсизми?
— Ҳа.
— Унда уйқу дори ичиб ётинг!
Агарда эрингиз йиртиқ ёки ҳар хил рангдаги носки кийиб юришдан уялмаса, билингки у оёқ кийимини фақатгина ўз уйида ечади...
Шошилинч ёрдам шифохонаси. Врач келган касалларни кўра бошлади. Ҳаммаси бош жароҳати билан.
Биринчи касалдан сўради:
— Нима билан уришди?
— Сковородка билан...
Иккинчисидан сўради:
— Сизничи?
— Сковородка билан...
Учинчиси ҳам, 4-си ҳам, 5-ҳам шу жавобни берди.
— Нима бало эпидемиями бу? - ҳайрон бўлди врач.
— Йўқ, ҳов анави комада ётган одамни кўряпсизми? Ўша хотинидан қочиб йиғилиб турган одамлар орасида яширинмоқчи бўлди. Одамлар эса биз эдик..
— Миср эҳромларини ким қурган бўлса ҳам илтимос:
— Келиб бизларни кўчаларни ҳам қуриб беринглар...
Бир қиз кўчада кетаётса, ўғри қизни бир қўлини кесиб кетибди. Милиция ходими киздан:
— Нега бир қўлизни кесиб кетишди?
Қиз:
— Қўлимда тилла узук ва тилла браслет бор эдида.
Милиция:
— Нега бақирмадиз? Одамларни ёрдамга чақирмадиз?
Қиз:
— Бари тишларим тиллодан, бошимни олиб кетишса, ўлайми? - дермиш.