Қайнона янги туғилган набирасига қараб туриб келинига:
— Умуман ўғлимга ўхшамайди, - деса, келинини жаҳли чиқиб:
— Ойижон, мен сизга ксерокс эмасман! - дермиш.
Терговчи:
— Шу пичоқни танияпсизми?
— Ҳа, ҳа!
— Охири танидизми?!
— Танимай бўладими? Сиз уни менга 2 ойдан бери кўрсатасиз...
Суқротга:
— Қара, одамлар ортингдан сени ҳақорат қилишяпти, - дейишибди.
Шунда Суқрот:
— Ортимдан бўлса калтаклашса ҳам майли, - деган экан.
Овчилар гуруҳи ёш йигитни ишга олишибди.
— Қаерни битиргансан? Милтиқдан отишни биласанми? - сўрашибди ундан овчилар.
— Вестминстерни битирганман! Милтиқдан отишни биламан, - дебди ёш йигит.
— Бугун айиқ овлашга борамиз. Ёдингда бўлсан, айиқни кўришинг билан штаб томонга қочасан. Айиқ сени қувлайди. Штабга етиб келганда ўқ узасан! - дебди овчилар бошлиғи.
— Хўп, - дебди йигит.
Ов бошланибди. Айиқни кўрган йигит қоча бошлабди. Айиқ уни қувлабди. Лекин югуравериб чарчаган йигит айиқ томонга ўгирилиб, шартта уни отиб ташлабди.
Буни кўрган овчилар бошлиғи:
— Ақлли экансан! Нишонга ҳам яхши оларкансан! Лекин югуришинг ёмон! Энди штабгача айиқни ўзинг судраб кетишингга тўғри келади! - деган экан.
Таксида кетаётсам, ҳайдовчи мамнун оҳангда менга гап бошлади:
— Ўз касбимдан мамнунман. Ўзимга-ўзим хўжайин. Ҳеч ким менга буйруқ бермайди.
Шу вақт ҳайдовчини гапини бўлдим-да:
— Чорраҳадан ўнгга қайрилинг! - дедим.
Ёш куёвни хотини кўзи ёриш арафасида. Куёв келинни машинада туғруқхонага олиб кетмоқда. Йўлларидан қора мушук ўтиб кетса хотини:
— Вой дадаси, энди мен қоп-қора бола туғаман, шунақа ирим бор, - дебди. Овсар куёв уйига келиб онасига:
— Ойи шу ростми? Йўлимиздан қора мушук ўтганди. Хотиним энди қора бола туғадими? – деса. Буни кузатиб турган дадаси:
— Хотин, сен туғруқхонага кетаётганингда олдингдан эшак ўтмаганмиди? – дермиш.
Йигит билан қиз учрашув белгилашибди. Йигит қизни росса кутибди. Қиз келмабди. Охири уйига қайтиб кетибди. Эртаси куни қиз йигитга қўнғироқ қилиб, гапи борлигини айтибди. Қиз йигит билан учрашибди-ю, кеча ҳинд киноси кўрганини, шунинг учун учрашувга кела олмаганини тушунтирибди.
Кейин қиз йигитга:
— Бирор кафега кирайлик, кинони гапириб бераман, - дебди.
Бир кафега кириб ўтириб, қиз кинони гапириб бера бошлабди. Бир ярим соат тинмай гапириб бўлиб:
— Мана, кинони 1-қисми тугади. Ҳозир бир сув ичиб олай, 2-қисмини гапириб бераман, - деса, йигит:
— Майли, фақат кинодаги ашула айтиб, рақсга тушган жойларини ўтказиб юборгин. Шунча одам олдида уялиб кетябман, - деган экан.
Хотиним-юрист, хотинимнинг акаси-прокурор, опаси-юридик фанлари номзоди, қайнотам-бош прокурор, қайнонам-юрист маслаҳатчи.
Худо кўрсатмасин, хотиним билан ажрашадиган бўлсам...
Қиз:
— Мени севасизми?
Йигит:
— Албатта, азизам!
Қиз:
— Менга уйланасизми?
Йигит:
— Йўғее! Менинг севгим абадий!
Маст киши жон-жаҳди билан симёғочни тақиллатарди.
— Хотин, кимга айтяпман, оч эшикни!
Яқиндан ўтиб кетаётган посбон ёнига келиб:
— Ўртоқ, нима гап?! Қани, «пуф» денг-чи?!
Маст жон-жаҳди билан пуфлаганди, посбон ўзи чайқала бошлади ва симёғочни тақиллатиб бақирди:
— Қанака хотинсиз, ўзи? Очинг эшикни!