— Қани улар?
— Уриб келдим. Ўзи нимадан қочишди?
— Нимадан қочишганини билмадим-у, лекин анави жигарранг, катта шериги ҳам бор экан. Калтакка чидар экан, зўрға йиқитдим, - дермиш.
— Бўлмайди! Кесиб ташлаймиз!
У одамни жаҳли чиқиб, бошқа врачга борибди.
Бошқа врач қулоғни кўриб шундай дебди:
— Мен сизга дори ёзиб бераман. Бир ҳафта ичасиз.
Бу гапни эшитган бемор хурсанд бўлиб:
— Бўларкан-ку! Нариги врач кесиб ташламоқчи эди, аҳмоқ... – деса, врач:
— Кесишни хожати йўқ! Шу дорини ичсангиз, ўзи узилиб тушиб кетади, - деган экан.
— Қамоқдан соат нечида чиқган эдингиз?
Эри:
— Соат 11 лар эди чамаси... Кейин милицияга бориб рўйхатдан ўтдим. Кейин ота-онамни кўргани бордим, кейин ... – деб гапираётса, хотини:
— Ҳозир соат 4 бўлди. Шунақа-ям кеч келадими одам деган? Қаерларда дайдиб юрибсиз? Уйга вақтида келасизми-йўқми ўзи?! – деб жанжал кўтара бошлабди.
Шу пайт боши оғриб кетган эри сумкасини олиб, секин ташқарига чиқиб кетаётса, хотини:
— Қаёққа яна?! – дебди.
Эри бўлса:
— Бориб бирорта дўконни ўмараман. Менга ўша ёқ тинчгина экан... – дермиш.
— Келинглар, газетадан олинглар! Газетамизнинг янги сони, 100 кишининг алданганлиги...
Харидор келиб:
— Менга битта газета беринг.
Сотувчи яна:
— Келақолинглар, газетадан олиб қолинглар... Газетамизнинг янги сони, 101 кишининг алданганлиги...
— Яна ярим тунда кириб келасизми?! Сизни деб ухламай ўтираман!
Эри дебди:
— Йўғ-е! Тонг саҳарда кириб келаман. Қотиб ухлаб ётган бўласан.
— Хўш, ранг-баранг маҳлуқ! Гапиришни биласанми? – деса, тўти унга:
— Сен ўзинг учишни биласанми? – деган экан.
— Лекин халқ ундай демаяпти-ку!
— Чунки халқ мутахассис эмас-да!
— Қалайсан? Вой, намунча семириб кетдинг? – десам, дугонам:
— Ахир мен 2та фарзандли бўлдим, - деди. Шунда:
— Нима сен уларни еб қўйдингми? – деб юборибман.





