Бир куни ўрмонга бўрилар тўдаси бостириб келибди. Дарахт панасида беркиниб ётган қуённи ушлаб олиб, унга:
— Ўрмондаги энг юввош жонзодни еймиз, - дейишса,
— Агар шерга тегсаларинг, йиртаман!, - дебди қуён.
Яқиндагина ҳайдовчилик гувоҳномасини олган йигит машинасини буриб олишга қийналиб турса, бир ёш бола ўтиб қолибди:
— Ҳой бола, машинамни ҳайдайман, қараб тур. Агар симёғочга тегса айтасан, хўпми?
— Ҳўп бўлади, ҳайданг, ҳайдайверинг, - дебди бола.
Бир вақт "қарс" этган овоз чиқса.
— Тегди амаки, - дермиш.
Абдурайим тоға эски запарожец машинасида кетаётиб, бехосдан янги малибуни орқасидан уриб юборибди.
Малибуни ҳайдовчиси автомобилидан жаҳл билан тушиб:
— Машинамни дабдала қилдингиз-ку, тузатиб берасиз, - деб бақира кетди.
Абдурайим тоға эса пинагини бузмай:
— Э, қанақа одамсан? Тирик қолдик, соппа-соғмиз шукур қилсанг-чи. Машина темир бўлса, топилади, - дебди.
Бу ҳам етмагандек, Абдурайим тоға машинаси ичидан ароқни олиб, - саломат қолганинг учун, - деб малибунинг ҳайдовчисига ичириб юборибди.
Шунда машинаси пачоқ бўлган малибу эгаси:
— Сиз ҳам ичмайсизми амаки?, - деса
— Шошмай тур, ГАИлар келиб-кетишсин, - дермиш...
Бадавлат бир одам касал бўлиб қолибди. Яқин қариндоши врачга:
— Айтингчи доктор, умид қилсам бўладими?
Врач унга:
— Умид қилманг, бу бор-йўғи оддий шамоллаш...
Нотаниш номердан қиз болага смс келди.
— Севганиз борми?
— Ҳа, бор. Ким бу?
— Бу мен дадангман, уйда гаплашамиз.
5 минутдан сўнг бошқа номердан смс:
— Севганиз борми?
— Йўқ ким бу?
— Бу мен севганинг. Демак мендан ор қилар экансан-да.
— Йўқ, дадам синаб кўраётганди. Шунга йўқ дедим.
— Бу яна мен, даданг, уйга борай кўрасан.
Бир чол иккинчисига мақтанибди:
— Эшмат, мен ёшлигимда қанақа бўлсам ҳозирам худди шунақаман.
— Оллаа, Тошмат, жа оширвордин-ку.
— Ишонмайсанми? Ҳуу анави харсанг тошни кўряпсанми? Ўша тошни ёшлигимдаям кўтаролмасдим, ҳозирам кўтаролмайман.
Харидор қассобдан харид қилмоқчи бўлиб:
— Думбангиз неча пул?
— Қўйникини айтяпсизми?
Докторлар шиори: «Пулинг йўқми, соғ бўл....»
Чойхонада:
— Тўхтанглар, биринчи бўлиб мен ичаман.
— Нега бундай деяпсан Тимур?
— Дадам ичаётганимни билиб қолибди: "иккинчи ичганингни эшитмай", - деган эдилар...
Подшо Афандига икки юзта қўй бериб, таъкидлади:
— Шу қўйларнинг сонини камайтирмай қўзилатиб, боқиб берасан, — сут-қатиғи хизматингга!
Афанди қўйларни ҳайдаб саҳрога чиқиб кетди. Қараса: пошшо уни алдаб, совлиқ эмас, ҳаммасига қўчқор берган экан. Афанди ҳам қўйларни бир чеккадан сўйиб ея берди, Қўйлар тугагач, подшонинг муҳлати ҳам тугади. Афанди уйига қайтиб келди, аммо ўрдага бормади.
Ғазабланган подшо Афандининг уйига ясовул юборган эди, у: «Афанди туғиб ётган экан» деган хабарни келтирди.
Тутоқиб кетган подшо Афандининг уйига келиб чақирган эди, Афандининг хотини бундай жавоб берди:
— Афанди туғиб ётибдилар, ишингиз бўлса айтиб кета қолинг, айланай, ўзлари ҳеч ерга чиқолмайдилар.
— Ия, эр киши ҳам туғадими? Бу қандай номаъқулчилик!— қичқирди подшо.
подшога жавобан хотинининг ёнида турган Афанди дер эди:
— Тақсиримнинг қўчқорлари туққанда, мен туғсам ажабланадиган жойи борми?!