Афанди подшога вазир эди. Подшо ниҳоятда аҳмоқ бўлиб, чет эллардан келган элчилар, олимлар, сайёҳлар олдида бўлар-бўлмас гапларни айтиб, ҳадеб, ўз аҳмоқлигини ошкора қила берар, Афанди доим ундан хижолат бўлиб, унинг гапларини шувагани-шуваган эди. Кунларнинг бирида Афанди бозор бўлганидан подшога деди:
— Бундан кейин биров билан гаплашаётганингизда, оёғингизга ип боғлай-да, бир учини кўрпача тагидан ушлаб турай, тўғри жавоб берсангиз ёки ўринли савол ташласангиз тек туравераман, айнисангиз, ипни аста тортиб қўяман.
Бу гап подшога маъқул тушди. Бир мамлакатдан элчи келганда худди шундай қилинди. Элчи кириб ўтириши билан подшо сўради:
— Қалай, мамлакатингизда ит, мушуклар семизми? Афанди ипни секин тортди, подшо гапдан тўхтагандан кейин, Афанди элчига бу гапнинг «маъно»сини изоҳлай бошлади:
— Шоҳимиз шундай теглик гапирадиларки, ит, мушукнинг семизлиги халқнинг осойишта ва фаровон турмуш кечиришини кўрсатади.
Элчи бу гапдан каноатланиб, подшога таъзим қилди. Буни кўриб подшо Афандига ўшқирди:
— Аҳмоқ, шундай чуқур гап айтган бўлсам, нега ипни тортдинг!
Ошпаз шифохона ошхонасига ишга кираётганди. Кадрлар бўлимида ундан сўрашди:
— Судланганмисиз?
— Йўқ, ҳозирча қўлга тушмаганман!
Афандини боғига ўғри тушипти, уни кўриб қолган афанди бақириб ўғрига дўқ қилипти:
— Уялмайсанми бировни боғида ўғрилик қилгани?
Ўғри:
— Ўзинг нимага хотининга янги кўйлак обермайсан?
Афанди:
— Сени ўғрилигинг билан мени хотинимни кўйлагини нима алоқаси бор???
Ўғри:
— Гапни кавласа, гап чиқаверади-де - деган экан.
Matiz ҳайдовчиси қизилда ўтиб кетибди. Сержант тўхтатибди.
— Документлар?
— Йўқ, командир!
— Права?
— Йўқ, командир!
— Уфф денгчи?
— Ичганман!
— Ҳозир капитанни чақираман, кейин сиз у билан проблемангизни ҳал қиласиз.
Капитан келиб:
— Документлар?
— Марҳамат!
— Права?
— Марҳамат!
— Ичганмисиз?
— Уффф... Ичмаганман!
— Нега менга сержант унақа деди???
— Командир, сержант ҳозир мени қизилдан ўтган ҳам дейди.
— Азизим мен чиройлиманми?
— Ҳа, чиройлисан!
— Мени севасизми?
— Ҳа, севаман!
— Унда ичишни ташласангизчи?
— Унда кўзимга ялмоғиздек кўринасанда, - дермиш
Имтиҳонда домла талабадан:
— Хўш, имтиҳон деганда нимани тушунасиз?
— Имтиҳон бу икки ақлли инсоннинг суҳбати.
— Агар уларнинг бири аҳмоқ бўлсачи?
— Унда икинчиси стипендиясиз қолади-да домла.
Эр-хотин дам олгани сайёҳатга чиқишмоқчи бўлишибди. Эри уч кун олдин бориб, жой банд қилиб, кейин хотинини чақиришини айтиб жўнаб кетибди. Бориб жойлашиб олибди-да, интернетдан хотинига хат ёзварибди. Лекин эри ёзган хат янглишиб, ҳозиргина эрини кўмиб кеган хотиннинг почтасига келиб тушибди.
Азадор аёл чалғиш учун почтасига кириб хатни ўқибди-ю, ҳушидан кетиб йиқилибди. Мониторда эса қуйидаги матн турарди:
"Салом азизам! Менсиз зерикиб қолмадинми? Келиб жойлашиб олдим. Бу ерда интернет жуда яхши ишлар экан. Шароитлар зўр! Лекин сенсиз татимаяпти. Сенга ҳам жой буюртириб қўйдим. Тезроқ келақол!”.
Подшо кечаси йўлда кетаётган эди, Афандига дуч келиб қолди. Уни масхараламоқчи бўлиб:
— Ия, Афанди, сизмисиз? Қоронғида мен сизни ит-микин дебман!— деди.
Афанди подшога таъзим қилгани ҳолда, жавоб берди:
— Кечирасиз, шоҳим, сиз экансизу коронғида мен сизни билмай одаммикин дебман!
Афанди компартия аъзоси бўлибди. Хотини сўрабди:
— Дадаси, мен унчалик тушунмадим. Партия аъзоси бўлиб нима иш билан шуғулланасиз?
— Агитация ва пропаганда ишлари билан-да!
— А, нима у? - тушунмай сўради хотини.
— Ҳмм, қандай тушунтирсам экан... Фараз қил, кўчада бир чиройли аёл кетяпти. Мен бориб, унга мен билан бирга юришга даъват қилсам — бу агитация, агар у кўниб, менга эргашса — бу пропаганда бўлади. Тушундингми?
— Сал тушунмаган жойим бор... Агар мен кўчада кетаётсам, бирор нотаниш эркак келиб, мен билан агитация ва пропаганда ишлари олиб бормоқчи бўлса, мен нима қиламан?, - деб сўрабди хотини.
Шунда Афандининг аччиғи келиб:
— Сен яхшиси сиёсатга аралашма, хотин!, - деб жавоб қилибди....
Инглиз тилидан биринчи дарс. Ўқитувчи:
— Болалар, ким инглизча ҳарфларни ёддан билади?
Эшмат (кичкина дастурчи):
— Мен!
— Қани, тартиб билан айтчи?!
— Q, W, E, R, T, Y