Соат 19:00. Аёл эрига Telegram'да ёзмоқда:
“Сизга мен керакманми ёки ўша улфатларингизми?!”
Соат 23:00. Эр аёлига жавоб ёзмоқда:
“Албатта сен кераксан!”.
Бир куни қизалоқ укасидан сўрабди:
— Асални рус тилида нима деймиз?
Укаси:
— Мёд, - дебди.
Қизча ундан:
— Новвотни нима деймиз унда? – деб сўрабди.
— Қаттиқ мёд, -деб жавоб берган экан.
Роса маст аҳволда уйга келган эркак ошхонага кириб қараса, совутгич “ғириллаб” ишлаб турган экан. Эркак келиб совутгични эшигини очибди-да:
— Уйга ташаб қўйинг, - деб ичига кириб ўтириб олибди.
Хотини шовқинни эшитиб ошхонага кирса, эри музлатгични ичига кириб ўтирибди.
— Дадаси, бу ерда нима қиляпсиз? – деса, эри:
— Орқамдан қидириб шу ергача келдингми?! Ўзим такси ушлаб уйга кетаётгандим, - дермиш.
Бир аёл шифокорга келиб шикоят қилибди:
— Эрим туни билан уйқусида гапириб чиқяпти.
Шифокор:
— Хавотир олманг! Бир дорини ёзиб бераман. Шундан ичиринг, гапирмай ухлайди.
Аёл:
— Йўқ доктор! Эримга гапларини аниқ гапирадиган доридан ёзиб берақолинг...
Қизни уйига совчилар келибди. Қизнинг онаси йигитни онасидан сўраётганмиш:
— Ўғлингиз оилани боқа оладими?
— Ҳа, албатта. Ахир бу уни вазифаси...!
Қизни онаси яна сўрабди:
— Яхшилаб ўйлаб кўринг! Ахир биз оилада 8 кишимиз!
Бола онасидан сўрапти:
— Ойижон, мени сизга ким берган?
Онаси:
— Сени лайлак ташлаб кетган! – дебди.
Бирдан эшик қўнғироғи чалинибди. Бола бориб тешикдан қараб ойисига:
— Ойи лайлак ишдан келди. Бозор қилиб келибдилар, - дермиш.
Бемор доктор қабулига келиб дебди:
— Доктор, мен интернетга жуда қаттиқ боғланиб қолганман. Ҳечам ундан ажрала олмайман. Агар шу касаллигимни даволасангиз, доим сизни хабарларингизга “Лайк” босиб туришга ваъда бераман.
Яқиндагина қизини турмушга узатган ота дераза олдида туриб қудалар билан хайрлашаётганмиш.
Она:
— Ҳой адаси, нима қиляпсиз? Уят бўлади-я! – деса, отасини жаҳли чиқиб:
— Нима қилай, шимимни ҳам куёв сарпога қўйиб юборган бўлсанг!? - дермиш.
Чироқлари ўчирилган хонада эр диванда телевизор кўриб ётса, хотини ёнига келиб ўтирди-да, — Нима қўряпсиз? – деб сўрабди.
Шу пайт эри секин хотинининг қўлини, кейин билакларини, кейин белини силаб туриб, тўхтаб қолибди.
Хотини кинояли оҳангда:
— Ҳа, нимага тўхтаб қолдингиз? – деса, эри:
— Телевизорни пультини устига ўтириб олмадингми деб қидираётгандим. Мана топдим, - деган экан.
Ўрмонда шер ҳамма ҳайвонларни йиғиб дебди:
— Турмуш қурганлар чапга, қурмаганлар ўнг тарафга ўтсин!
Бир пайт қуён типирчилаб у ёққа, гоҳ бу ёққа ўтаверибди. Шунда шер ундан:
— Эй қуён, намунча югургилайсан? – деса, қуён:
— Ажрашганлар қаёққа ўтишини айтмадингиз-ку!? – дермиш.