Коллеж ўқувчисининг дарс вақтида ҳаёл суриб ўтирганини кўрган устози:
— Ҳой, Эшмат! Дарсга қулоқ солмай, нималарни ўйлаб ўтирибсан?!
Эшмат:
— Стипендиямни ҳисоблаябман.
Устоз:
— Коллежда стипендия олмайсан-ку?!
Эшмат:
— Дастингиздан орзу ҳам қилиб бўлмайди-я...
— Сизни бўлимингизда нечта ходим ишлайди?
— Раҳбар билан ўн иккита.
— Раҳбарсиз-чи?
— Бирортаси-ям ишламайди.
Бир куни ўзбек, инглиз ва хитойлик тоққа чиқишибди.
— Келинглар бақирамиз. Кимнинг акс-садоси чиройли чиқаркан, - деб бақира бошлашибди.
Ўзбек:
— Мен сени севаман!
"Мен сени севаман" деган акс-садо қайтибди.
Инглиз:
I love you!
Яна шундай акс-садо қайтибди.
Хитойлик:
Хичуокиа мутана жутакоу досоуки
Акс садо:
— Нима дединг? Қайтарвар...
Самолётни ҳаводаги парвози вақтида бортда жанжал кўтарилибди. Учувчи нима гаплигини сўрабди. Шунда стюардесса:
— Иккита жинни пассажиримиз эшикни очишимизни айтяпти. Тушиб қолмоқчи экан, - деса, учувчи стюардессага:
— Очманглар! Ўтган сафар очганимизда иккитаси тушамиз деб, саккизтаси чиқиб олганди, - дермиш.
Бўри қўрадаги мингта қўйга тегмасдан, битта эчкини еб кетибди. Одамлар чўпондан:
— Нега бўри қўйларни емасдан, эчкини еб кетди, - деб сўрашса.
Чўпон:
— Бўрининг қон босими баланд экан, қўй гўшти емайди, - дебди.
Йигит билан қиз учрашувга чиқишибди. Бир соат ўтибди - жимлик, икки соат ўтибди - жимлик. Қизни жаҳли чиқиб:
— Тилингиз борми?
— Ҳа
— Қўлингиз борми?
— Ҳа
— Унда нимадир қилинг, - деса.
Йигит қўлини лабига олиб бориб:
— «бринг, бринг» - қилганмиш.
— Сан ўзи бирор нарсани тез қила оласанми?
— Ҳа, тез чарчайман
Бир одамни кўзига фаришта кўринди ва ундан сўради:
— Эй, Фаришта 100 йил сен учун қанча вақт?
Фаришта:
— Бир зум, - дебди.
Ҳалиги киши яна сўради:
— Бир миллион доллар сен учун қанча пул?
Фаришта:
— Бир тийин.
Шунда ҳалиги киши:
— Менга бир тийин бер.
Унга жавобан Фаришта:
— Бир зум кутгин, - дебди
Олдинги қизлар ўқишга: "Ой бориб, омон қайтишарди".
Ҳозиргилари: "Ойбек билан бориб, Омон билан қайтишмоқда".
Биласизми, блоггерлар интернетдан олдин ҳам яшаган. Фақат уларни олдин сафсатабозлар деб аташган.