Маҳалладаги болалар рамазон айтиб келишса, хотини эрига қараб:
— Адаси, бориб анави болаларни ҳаммасини ҳайдаб юборинг! – дебди.
Эри:
— Нега хотин? – деса, хотини:
— Ўтган куни мен уларга сомса олиб чиқиб тарқатган эдим. Кеча улар менга “Пазандалик сирлари” деган китобни ташлаб кетишди...!
— Ситро ичдим ва ютдим.
— Спарк ютдингми???
— Йўқ, Ситро шунақа-ям аччиқ, бемаза экан-ки, зўрга ютдим.
Қадим замонда подшоҳнинг ёнига аёнларидан бири югуриб келиб:
— Шоҳим, ҳузурингизга дунёда энг машҳур фолбин кирмоқчи, - дебди.
Шоҳ киритишни буюрибди. Фолбин саройга кириб айтибди:
— Эй шоҳим, буюк лашкарбоши! Мен сизнинг бўлажак жангларингиз ва умуман келажак ҳаётингиз хақида фол очиб бераман.
Подшоҳ жаллодни чақириб:
— Бу фолбиннинг бошини танидан жудо қилинглар! - деб буюрибди.
Жаллод буйруқни бажаргач, савол беришибди:
— Шоҳим, нега фолбинни ўлимга ҳукм қилдингиз?
Подшоҳ:
— Бу аблаҳ фолбин ўзининг келажагини билмайди-ку, менинг келажагимни қаердан билсин! - деган экан.
Бугун “Одно”да бир қиз "Барча йигитлардан нафратланаман" деб ёзибди. Яхши қиз, мен сизга нима ёмонлик қилдим, уйда чой ичиб ўтирибман-ку!
Болалар боғчаси:
— Боғча опа, ўртоғимга айтинг, “Виз-з-з” этиб у ёқдан бу ёққа югуравермасин... – дебди болакай.
Боғча опаси:
— Ахир у машина-машина ўйнаяпти-ку! Нима, сенга уни “Виз-з-з” дегани ёқмаяптими? – деса, болакай:
— Йўқ, гази ёқмаяпти, - дермиш.
Мини юбкадаги қизлар шунчалар мағрурки, 50 минг сўмлик пули ерга тушиб кетса ҳам олишмайди...!
Хотин эридан сўрабди:
— Адаси, бассейн қуриш учун ҳайрия сўрашяпти. Нима берай?
— Бир челак сув бериб юбор!
Бир куни тиш пастаси билан совун ҳасратлашиб қолишибди:
— Мени одамлар оғзиларига солиб, тишларига ишқалашади... – дебди тиш пастаси.
— Шукур қил, ношукур! – дермиш совун.
Россияда кўприк қуриш учун Германия, Хитой ва Ўзбекистонлик қурувчиларни чақиришибди.
Биринчи бўлиб Германиялик қурувчилардан сўрашибди:
— Фалон километрлик кўприкни қанчадан қуриб битказасизлар?
Немислар жавоб берибди:
—Замонавий техника ва малакали ишчиларимиз билан сифатли кўприкни бир йилда қуриб берамиз, - дейишибди.
Кейин Хитойликларга шу саволни беришибди. Улар бундай кўприкни олти ойда битиришларини айтишибди.
Охири Ўзбекистонлик қурувчиларга шу саволни беришса, улар шундай жавоб беришибди:
— Энг яқин байраминглар қачон? Ўша байрамга битириб топширварамиз!
Фақатгина кўнгли очиқ ўзбек аёллари чанг ютгич билан гиламни тозалаётганларида гиламдан ип бўлагини топиб олсалар,
ипни қўллари билан олиб, уни яна қайтиб гиламга ташлайдилар! Чунки улар чанг ютгичга яна бир бор имкон беришни хоҳлашади...