Бир эркак 10 қаватдан пастга йиқилиб тушибди. Ҳавода пастга тушаётган эркак ўзига-ўзи дебди:
— Агар тирик қолсам, ичишни, чекишни ташлайман, хотинимга вафодор бўламан!
Омади келиб қолиб, шалоплаб ҳовузга тушибди. Сувдан бошини чиқариб:
— Пастга тушгунимча 5 сония ўтди-ю, бошимга минг хил бемаъни фикрлар келди-я, - дермиш.
Тўйдан ўн кун ўтгач куёв:
— Бўлди гўзалим, бошқа ярамайман. 10та бўлди, бугунга етади. Соат ҳам 3 бўлибди. Эрталаб ишга боришим керак.
— Йўқ, яна битта бўлмаса ухлатмайман, ўзингиз айтгансиз бугун 12та деб.
— Бошқа ярамайман, чарчадим ахир.
— Тўйгача ҳамма ишга ярайман, - деб лағмон осган экансиз-да! Кимга турмушга чиқдим мен ўзи?
— Бўпти фариштам, яна битта бўлса биттада. Фақат келишволайлик, бу охиргиси.
— Раҳмат жоним, шу ремонтни тўйгача битказворганингизда, ҳозир ярим кечагача обой ёпиштирмаётган бўлардик. Қани олинг обойни яна биттасини...
Телеграмда:
— У мендан машинангиз борми? - деб сўради. Мен эса:
— Ҳа албатта, - дедим. Шундан сўнг у:
— Ростанми? - деди.
— Ҳа, фақат у менга эмас, онамга тегишли. Агар менга турмушга чиқсанг, у сеники бўлади, - дедим.
У хурсанд бўлди. Кейин мендан машинани расмини жўнатишимни сўради. Мен ваннага кириб кир ювадиган машинани расмга олиб жўнатдим. 2 дақиқадан кейин қарасам, у мени блоклаб қўйибди. Балки, унга тикув машинаси бор йигитлар ёқар???
ГАИ катта йўлда турса, олдида ўт ўчириш машинаси, ўртада Каптива, орқасида Тез ёрдам машинаси катта тезликда ўтиб кетибди. ГАИ ҳайрон бўлиб, кейинги постга
алоқага чиқибди:
— Тез ёрдам, ўт ўчириш машиналари Каптива билан ўтиб кетишди. Тўхтатиб сўрачи, тинчликмикан, - дебди.
Кейинги постдаги ГАИ машиналарни тўхтатиб, Каптивани ҳайдовчиси олдига бориб:
— Ҳужжатларингизни тақдим этинг! Тинчликми? Бу нима аҳвол?- деса, Каптива ҳайдовчиси:
— Тиббиёт қутичаси, Ўт ўчиргич сўрайвериб, жонга тегдингиз. Мана, комплект бўлиб юрибмиз, - дермиш.
Афанди бозорга тўти сотгани чиқибди. Тўтисининг бир оёғига қизил, иккинчи оёғига оқ ип боғланган эмиш.
Одамлар:
— Афандим, бу ипларни нега боғладингиз, - деса,
Афанди:
— Бу тўти донишманд. Қизил ипдан тортсанггиз сўкади, қарғайди. Оқ ипдан тортсангиз, яхши гапларни гапиради, - дебди.
Бир киши:
— Иккала ипни баравар тортса нима бўлади? - деса,
Тўти:
— Барака топгур, калтафаҳм, тентак экансан, ... йиқилиб тушаман-ку! - дермиш.
Автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчасида:
— Сизни огоҳлантириб қўяй, бугундан бензиннинг нархи ошди.
— Яхши, менга кечаги бензиндан эллик литр қуйинг.
Сув остида узоқ туриш бўйича мусобақа ўтказилибди. Битта ёш йигит, битта киши ва афанди қатнашибди.
Йигит сувни тагида ўн минут, бояги киши эса йигирма минут нафас олмай туришибди.
Навбат афандига келибди. Афанди сув остида ярим соат қолиб кетибди. Чиқганида ҳамма ундан сўрай бошлабди:
— Қандай қилиб бунча вақт сув тагида тура олдингиз?, - дейишса, афанди:
— Лаънати шимим илиниб қолмаганида аллақачон чиқардим, - дермиш.
Бобоси набирасига иккинчи жаҳон уруши йилларидаги саргузаштини айтиб берибди:
— Бир куни немислар билан жангда мағлубиятга учрадик ва яшириндик.
Немислар мард бўлсанглар чиқинглар дейишганди, ҳеч ким чиқмади. Шунда мен шартта чикдим.
Набираси:
— Кейин нима бўлди? - дебди.
— Мени немислар отиб ташлашди, - дермиш бобоси.
— Нега бу ишни қилдингиз?, - сўрабди врач бемордан.
— Мени хотиним ташлаб кетди, - дебди бемор.
— Хотинингиз ташлаб кетса, бешинчи қаватдан ўзингизни ташлаб юбориш шартми?!
— Тушунмадингиз доктор! Хотиним мени ташлаб юборди ...
Пахта терими бошланиб, ҳамма ишчилар далага чиқишибди. Бир йигит ҳаммадан кўп пахта териб, рекорд ўрнатибди. Раҳбарлар хурсанд, дўстлари табриклашибди, ҳамма жойда шов-шув кўтарилибди. Бир пайт учта пахтакор уни имлаб, бир четга чақиришибди-да:
— Янгиликни эшитдингми?, - дейишибди.
— Йўқ, - дебди йигит.
— Манавини ичиб ол, кейин айтамиз, - деб бир пиёла ароқ узатишибди.
Йигит ичиб:
— Нима гап? Айтинглар, - деса, бояги пахтакорлар яна бир пиёла ароқ узатиб:
— Буниям ич, хабарни эшитишинг осонроқ бўлади, - дейишибди.
Шундай қилиб унга яна уч пиёла ароқ ичиришибди-да, ғирт маст бўлиб бир четда ётган йигитга қараб:
— Энди гапни эшит! Ҳозир бу ерга телевидениядан келишади. Энг намунали пахтакор деб сени суратга олишмоқчи экан, - дейишармиш.