Қўлида рангли қалам ушлаган болачалик ҳеч ким хоналарни безата олмайди.
Ҳаммада шунақами?
Фарзандим билан дарс тайёрлашни бошласам, "Ўзи мактабда ўқиганманми?" деган фикр ҳаёлимга келаверади...!
Раҳбарларимизга "ойлик маошларни ошириб беринг!" деган эдик. Улар "адашиб" ўзларини ойликларини ошириб юборишибди.
— Ботир ака, ҳеч уйингизга бирор мартта ўғри тушиб, ҳамма нарсангизни ўғирлаб кетганми?
— Укам, бўлди қилсанг-чи! Пулим бўлиши билан сендан олган қарзларимни қайтараман!
Бир кун ишдан қола кўрманг!
Акс ҳолда ҳамкасбларингиз сиз бўлмасангиз ҳам иш кетаверишини пайқаб қолишади.
— Товламачи, фирибгар одамни ажрата оласанми?
— Билмайман, қандай қилиб?
— 100 минг берсанг айтаман.
— 100 минг?! Бермайман!
— Ажрата олар экансан-ку!
Ҳозир узоқ қишлоқлар яшайдиган аёлларда ҳам кир машина бор. Лекин кирни қўлда ювишади.
Нимага дейсизми? Чунки электр йўқ!
Бир аёл эрига:
—Адаси, кеча тушимга кирибсиз. Тушимда менга чиройли кўйлаклар олиб берган эмишсиз, - дебди.
Эри бўлса кулиб:
— Яхши бўлсанг, бугун тушингда тақинчоқлар олиб бераман, - дермиш.
Телефон билан юради. Телефон билан ухлайди. Ҳамма жойга телефон билан киради. Яна қўнғироқ қилишса, “Эшитмай қолибман” дейишади.
— Қизингни турмушга берибсан, куёвинг қалай экан?
— Жуда яхши чиқди куёвим, кўз тегмасин. Қизимга тилла тақинчоқлар, кўйлаклар олиб беряпти!
— Ўғлингни ҳам уйлантирибсан деб эшитдим, келининг-чи, у ҳам яхшими?
— Қуриб кетсин! Келин эмас, балони ўзгинаси! Бир қарасанг тилла олиб беринг деб харҳаша қилади, бир қарасанг кийим сўрайди...!