— Ҳа. Лекин сизга қарата бу фикрни айтолмиман.
— Унда сиз ҳам менга ўхшаб ёлғон гапиринг.
Машинадан ҳайдовчи ҳовлиқиб тушиб:
— Бахтингиз бор экан, мен – врачман! – деса, ерда ётган пиёда:
— Сизни бахтингиз йўқ экан, мен – юристман! – дермиш.
Имкониятни қўлдан чиқарманг! Меҳмон чақирмасдан тўй қилиш фақат бу йил бўлади!
— Ойижон, бугун адам билан кетаётсам, автобусга бир аёл чиқди. Мен ўрнимдан туриб у аёлга жой бердим. Аёл бўлса ўтирмади.
Онаси сўрабди:
— Кейин сен нима қилдинг?
Болакай:
— Нима қилардим!? Яна адамнинг тиззасига қайтиб ўтирдим.
— Нима, қизил диплом олиб берганимиз етмадими?
— Нега бунчалик газни босиб келяпсиз? - деса ҳайдовчи:
— Йўлларимиз равон, юртимиз тинч бўлса... Сиздек посбонларимиз хизматда бўлса... Нимадан қўрқамиз!? Босамизда газни, - деса ГАИ ходими ғурурланиб:
— Оқ йўл! - деган экан.
— Йогуртни очганда, биринчи бўлиб қопқоғини ялаб қўясизми?
— Телефонингизга келган смс ни ўқиб, баъзида овоз чиқариб жавоб берасизми?
— Ёқимли смс ларни қайта-қайта ўқиб кўрасизми?
— Эшик ёпиқ турганини кўрсангиз ҳам барибир тортиб кўрасизми?
— Ердаги брусчаткани устидан юриб кетаётиб, фақат бир хил шаклларини босишга ҳаракат қиласизми?
— Кечаси ётоқхонангиз чироғини ўчиргач, краватгача телефонингизни чироғини ёқиб етиб оласизми?
Ҳалига аёл кичкина ўғлига:
— Болам, холажонингни ўпиб қўймайсанми? – деса, болакай:
— Йўқ, - дебди.
— Нега ўғлим? – деб сўрабди онаси.
Болакай:
— Ҳозир адам ўпиб қўйган эдилар, холадан шапалоқ еб олдилар, - дермиш.
Сизларда-чи?





