Машҳур расмлар кўргазмасига кириш учун чегирма эълон қилинибди.
Фақат кўзи ожизлиги тўғрисида гувоҳномани кўрсатиб кириш талаб қилинаётган экан.
Автомобилини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ўзига-ўзи дермиш:
"Ҳаммамиз уйда ўтирганимизда кўчаларда машиналаримиз бемалол юрарди-я..."
Консерватория талабаси:
— Устоз, мен билмоқчи эдим. Овозим ҳеч нарсага ярамайдими?
Устоз:
— Ярайди. Масалан, ёнғин чиқганда.
Бир йигит дўстидан қарз сўрабди:
— Дўстим, 200 минг қарз бериб тур!
— Майли, ойни охирида қайтарасан! - дебди дўсти.
— Қанақа қилиб қайтараман.
— Олганингдан кейин қайтарасан-да! - дебди яна дўсти.
— Унда ойни охирида қарзимни қайтаришим учун пул бериб турарсан, - дермиш йигит.
— Ойлик маошинг каттами?
— Ҳа. Кўп маош оламан. Ҳамма солиқларни тўлашимга етади.
Талаба кафега кириб ўтирса, столга қўйилган туз ва мурчга кўзи тушибди. Официантни чақириб:
— Нимага столга туз қўйгансизлар? – деб сўраса, официант:
— Агар еяётган овқатингизни тузи кам бўлса солиш учун, - дебди.
Талаба бўлса:
— Унда нега овқат қўймагансизлар? – деган экан.
Бугун ўзимни ёмон ҳис қиляпман. Кучим, мадорим йўқ.
Умуман эмас албатта! Овқат ейишга кучим етиб турибди...
Карантиннинг 1 ҳафтасида севимли фильмимни 4 та фаслини кўриб тугатдим.
Энди иш қидираётган вақтимда резюмега "Қатъиятлилик" ва "Чидамлик" каби хислатларимни ҳам қўшиб ёзсам бўлади.
— Салом ўртоқ! Кўринмайсан. Қаерда ишлаяпсан?
— Ҳеч қаерда...
— Унда нима иш қиляпсан?
— Бекорчилик.
— Зўр иш-ку!
— Ҳа! Рақобатни айтмайсанми!?
Кўп қаватли уйда яшовчи ёшгина йигит ноғора сотиб олибди. Эрта-ю, кеч тақир-туқур, тақир-туқур ҳамманинг жонига тегиб кетибди. Қўшнилар чиқиб шикоят қилишибди. Фойдаси бўлмабди. Лекин ёнгинасида яшовчи қари қўшниси индамасмиш.
Бир куни у кўчада ноғорасини кўтариб уйига кириб кетаётган йигитни учратиб қолиб унга шундай дебди:
— Сен ўзи биласанми ноғоранинг ичида нималар борлигини???
Шу кундан бошлаб ноғоранинг товуши умуман эшитилмай қолган экан.