— Айтишларича, АҚШда фуқароларнинг паспорти бўлмас экан.
— Унда прописка қаерга қўйиларкан?
— У ерда прописка деган нарса йўқ!
— Ғалати. Унда милиция тўхтатса нимани сўрайди?
— Милиция тўхтатиб ҳужжат сўрашга ҳаққи йўқ...
— Ола, Жуманазар!
“Microsoft Word” дастури фамилиянгиз остига қизил чизиқ тортмай қўйдими, демак, сиз чиндан ҳам жуда машҳурсиз!
Бир куни командир постда турган аскар ёнига борибди:
— Фараз қил, сен турган постга душман келяпти. Сени ҳаракатинг? – деса, аскар:
— Фараз қилинг, мен акопдаман, - дермиш.
Ҳарбий хизматга кетишдан аввал мактабда ўқитувчилик қилган аскар армияга бориб, ўт ўрибди, оғир юк ҳам ташибди, ер ҳам қазибди, ҳамма ёни супуриб ҳам чиқибди. Командирлар унга:
— Бўлди, энди сени махсус қисмга хизматга ўтказамиз. Синовдан яхши ўтдинг, - дейишса, аскар уларга:
— Йўқ, менга шу ер ҳам бўлаверади. Мен ўзи ўрганиб қолганман, - дермиш.
Болакай:
— Ойижон, менга 1000 сўм беринг.
Она:
— Нима қиласан?
Болакай:
— Қари амакига бераман.
Она:
— Қаерда экан у амаки?
Болакай:
— Ҳов ана, музқаймоқ сотяптилар.
Эшак билан мол тортишиб қолибди.
— Мен ақллиман.
— Йўқ, мен ақллиман.
— Юр, одамдан сўраймиз, - дебди эшак.
Бир одамни топиб сўрашибди:
— Ким ақлли? Эшакми ёки молми?
Одам дебди:
— Мол катта йўлдан ўтаётганда, аввал чапга кейин ўнгга қараб ўтади.
Эшак эса йўлдан ўтаётганда молга ўхшаб ҳеч қаерга қарамайди...!
— Таътилдан қайтиб келгунингча ҳамма уй жиҳозларинг жойида эканми?
— Ҳа, бўлмасам-чи! Ҳатто чироқ ҳам ёқилганича турган экан.
— Хотинимни туғилган кунига нима совға олишни билмаяпман...
— Ўзидан сўраб қўя қолмайсанми?
— Йўғ-е, унақа кўп пулни қаердан оламан?!
Бир эркак оёқда тура олмайдиган аҳволда маст бўлиб ўйга келибди.
“Жаҳл отига минган” хотини энди бақираман деса, эри қўлини лабига қўйиб:
— Тш-ш-ш, жим! Мен бир нарса топдим, - дебди.
— Нима? – дебди хотини.
— Сабр қил. Эрталаб айтаман, - деб ухлаб қолибди эри.
Тонг отишини сабрсизлик билан кутган хотин, эри уйғониши билан сўрабди:
— Ҳўш, топган нарсангизни айтинг энди!
Эри:
— Айтсам ишонмайсан... Янги майхона топдим, - дермиш.
Ёш бўлса ҳам ҳақиқатни билади.
— Болакай, сен катта бўлсанг ким бўлмоқчисан?
— Катта бўлсам, катта бўлсам-чи... Албатта бутун дунёни айланиб чиқаман. Ҳамма давлатларни кўриб, сайёҳат қилиб юраман. Кўп машиналарим, миллионлаб мухлисларим бўлади. Ҳеч қандай иш қилмасам ҳам катта ойликни олавераман-олавераман...
Мен катта бўлсам – футболчи бўламан!!!