Афанди саватдай саллани ўраб кўчада борар эди, йўлда бир киши унинг йўлини тўсиб, илтимос қилди:
— Тақсир, шу хатни ўқиб берсангиз?
— Мен ўқишни билмайман,— деди Афанди. У одам ҳайрон бўлиб сўради:
— Бошингизда шундай катта салла билан хат ўқишни билмайсизми?
Афанди бошидан салласини олиб, унинг бошига кийдирар экан, айтди:
— Гап саллада бўлса ол, ўзинг ўқи!
— Доктор, илтимос, ҳозироқ келинг. Хотинимнинг аппендицити қаттиқ безовта қиляпти!
— Хавотирланманг, 2 йил олдин хотинингиз аппендицитини кесиб олиб ташлаганман. Бир одамда аппендицит иккинчи маротаба ўсиб чиқмайди!
— Тўғри, доктор. Лекин одамда иккинчи хотин пайдо бўлиши мумкин.
Стоматолог хузурида.
— Доктор, шунақанги қўрқяпман-ки, ҳатто билмаяпман, тиш олдириш қўрқинчликми ёки бола туғиш!!!???
— Гўзал қиз тезроқ ҳал этинг, креслони шунга қараб жойлаштираман!
Бир маҳмадона йигит худойи вақтида ҳукумат сиёсати тўғрисидаги бўлмағур гаплари-ю, халқаро аҳвол ҳақидаги нодонларча сафсаталари билан ўтирганларнинг миясини қотириб юборибди. Шунда бир мўйсафид қария ундан сўрабди:
— Кечирасиз ўғлим. Бир саволим бор эди?
— Марҳамат, — дебди йигит.
— Қўй ҳам, сигир ҳам бир хил ем-хашак ейди-ку, нега уларнинг ахлати ҳар хил?
Йигит ўйланиб қолиб:
— ....Билмадим,— дебди.
— Б...қни ҳам фарқига бормайсиз-у, сиёсатга аралашиб нима қиласиз, бўтам..?!, — дебди чол.
Икки балиқчи суҳбатлашмоқда. Бири мақтана бошлабди:
— Биласанми ошна, бир куни мен шунақанги балиқ тутдимки, ўлчашга тарозининг шкаласи етмади.
Шунда иккинчиси:
— Барибир менинг тутганимдан кичик экан. Мен тутган балиқнинг суратининг ўзи нақ икки кило чиққанди...
Мини юбка ва калта майкадаги бир хотин нарвон қўйиб, ойна артаяпти. Ўн минутдан кейин унинг эри бақирибди:
— Йиғиштир ишингни, пастга туш. Сенинг шу аҳволда ойна артаётган расмингни, Telegram'даги каналларга чиқариб юборишибди!
Хотиним семизлигидан нолиб:
— Озишим учун нима қилай?
— Тонгда қироличалардек, пешинда маликалардек ва кечки вақт гадолардек овқатлан. Дедим.
Хотиним тонгда ҳудди қироличалардек уни емайман, буни емайман деб ҳеч нарса емайди.
Пешинда ҳудди маликалардек бу қандай экан, у қандай таъм экан деб бир-бир чимдийди.
Кечки овқат вақти ҳудди гадойларга ўхшаб кўзи нимани кўрса ейди.
— Оқ Lexus'лик шаҳзодани ҳалигача кутиб юрибсанми?
— Аввалам бор ўзи яхши одам бўлсин, Lexus'ининг ранги эса менга умуман қизиқ эмас.
Бир оқсоқол муллани ёнига келиб:
— Қори ака мен 1945 йили гуноҳ иш қилганман.
Мулла:
— Қани айтингчи!
Оқсоқол:
— Уруш пайтида бир америкаликни немислардан яшириб уйимда сақлаганман.
Мулла:
— Биродар бу гуноҳ эмас, аксинча яхшику, бировни жонини сақлаш
Оқсоқол:
— Тўғрику-я лекин ҳар куни 100$ олардимда.
Мулла:
— Ие, шунақа денг. Майли-майли барибир бегуноҳни жонини сақлагансиз.
Оқсоқол хурсанд, мулла билан хайрлашиб остонада тўхтаб муллага:
— Қори ака нима деб ўйлайсиз, уруш тугаганини унга айтсамикан ёки йўқми?
Бир одам бозордан жўжа хўроз олиб келибди. Уйида қари хўрози бор экан. 2 си ҳар куни уришаркан. Кунлардан бирида қари хўроз шундай дебди:
— Дарвозагача ким биринчи бориб келса, ўша бошлиқ бўлади.
Жўжа хўроз тез югуриб дарвозани олдига етган экан, хўжайин уни отиб ташлабди ва:
— Нуқул олиб келган хўрозларим кўчага югуради-я, - дермиш.