Эркак қўшни аёлдан сўради:
— Эрингиз уйдами?
— Ҳа, уйда. Нима эди?
— Ундан ўн минг сўм қарз сўрамоқчийдим.
— Қизиқсиз-а! Эримнинг ўн минг сўми бўлса, ҳаётда уйда ўтирмасди.
Автобусга маст одам чиқди. Кондуктор йўлкирани сўради.
— Пулим йўқ.
— Ароққа топилибди-ку!
— Дўстим қуйиб берди.
— Йўлга бермадими?
— Берди, мана! - маст шундай деб қўйнидан битта ароқ чиқариб кўрсатди.
Ярим кеча. Собиржон аёлига:
— Хотин, уйғон сенда гапим бор.
Хотин:
— Эээй ухласангизчи...
Эр:
— Турсангчи!
Хотин:
— Йўқ, мени уйқум келяпти.
Собиржон ҳафа, ошхонага ўтиб, музлатгичдан винони олиб очаётганди, пробка отилиб чиқиб Собиржоннинг пешонасига тегди ва ҳушидан кетди.
Шунда 5 ёшли ўғилчаси онасини олдига келиб деди: 
— Ойи, бекорга ламатса қилдиз-де, дадам ўзини отиб қўйди дермиш.
Немис, яҳудий ва рус аёллари бола туғибди.
Туғуруқхонада чақалоқлар алмашиб қолибди. Оталар бунинг чорасини кўра бошлашибди.
Немис:
— Ҳай Гитлер! - деса, бир чақалоқ қаддини ростлабди.
Шунда немис:
— Бу меники, - деб чиқиб кетибди.
Рус ота, бир болани қўлига олибди.
Шунда яҳудий:
— Нимага энди бу гўдак сеники бўлсин?
— Немис: "Ҳай Гитлер" деганда, менинг болам муштларини тугди, сеники эса иштонига ўтириб қўйди.
Қиз:
— Жоним, мени уйқим келяпти, эртак айтиб беринг!
Йигит:
— Мен сизга уйланаман!
— Жоним, ман Жульетта, сиз эса мани Ромеом бўлишингизни хоҳлайман!
— Нима сан мани, заҳар ичиб ўлишимни хоҳлайсанми?
Газетада эълон: 40 ёшли хотинимни 2 та 20 ёшли аёлга алмашаман.
Мен 7 йил ичмадим, чекмадим, қизлар билан юрмадим, биринчи синфга бордиму айнидим!!!!
Уч оғайни алкаш ичмоқчи бўлиб, зўрға бир бутилка ароққа пул йиғибди. Энди ичамиз деганда, қарашса - газаги йўқ эмиш.
Шунда биттаси чўнтагини ковлаб-ковлаб, бир кичкина чеснок донасини топибди. "Мана закуска ичиб, ҳидлаб қўямиз", деб ўзи биринчи ичиб ҳидлаб чеснокни иккинчи шеригига берибди. У эса ароқ ичибди-да, чеснокни еб қўйибди.
Шунда учинчи шериги унга қараб:
— Нима сан aҳмoқ, фақат овқат егани келганмисан? - дермиш.
— Кеча бошлиғим мени ишдан бўшатворди, ифлос.
— Нима айб қилгандинг?
— Қаердан билай, 6 ойдан бери ишга бормаган бўлсам...