Қиш, изғирин совуқ экан. Кўчада иккита эшак кетаётса, ёнидан калта юбка кийган бир қиз ўтиб кетибди.
Шунда биринчи эшшак иккинчисига қараб:
— Қара, биздан ҳам териси қалин жониворлар бор экан-а? - дермиш.
Бир куни жиннихона бошлиғи жинниларни синаш учун ҳаммасига бўш ликопча бериб:
— Овқатингларни еб олинглар, - дебди.
Ҳамма жиннилар липопчани тақиллатиб овқатланаётган ҳаракат қилаверишибди.
Фақат биттаси емасдан ўтирса, бошлиғи:
— Нега овқатингни емадинг? - деса, жинни:
— Булар жинни-да, иссиқ овқатни ейишяпти. Мен совиса ейман, - дермиш.
Ёш ўқитувчи синфга кириб келиб:
— Салом болажонлар, - деса, синфдаги болалар бир овоздан:
— Йўқол, чиқиб кет! - деб бақиришибди.
Қўрқиб кетган ёш ўқитувчи директор хонасига югуриб кириб, вазиятни тушунтирса, директор:
— Бу синф ўқувчиларига аввал "қармоқ" ташлаб илинтириб олиш керак. кейин дарс бошлайсиз. Юринг кўрсатаман, - деб синф эшигини тепиб кирибди-да:
— Орангизда ким глобусни копток қилиб ўйнай олади? - сўрабди.
Ўқувчилар:
— Глобус нима ўзи? - дейишибди.
— Глобус ҳақида янги ўқитувчингиз гапириб беради, - деган экан.
Бир йигит қизни орқасидан югуриб:
— Яхши қиз, сиз билан танишсам бўладими?
Қиз ортига ўгирилиб:
— Йўқ, - деса, йигит қўрқиб кетиб:
— Вой, худога шукур-ей, - дермиш.
Йигит севган қизига:
— Мен сени севаман!
— Бу гапингизни яна кимларга айтгансиз?
— Ҳаммага.
— Ҳаммага?!
— Сени севишимни ҳаммага айтганман-да!
Бир куни қуён ўрмонга янги Каптива миниб келибди. Бўри ва бошқа ҳайвонлар қизиқиб:
— Қайси пулга олдинг, - деб сўрашибди, шунда қуён:
— Бир неча йил пул тўплаб олдим, - дебди. Бўрига қараб:
— Сен ҳам ароқ ичавермай, пулингни тўпла, - деб кетибди.
Эртасига ўрмонда шовқин-суронмиш. Ҳайвонлар қараса бўри вертолётда учиб келибди.
Ҳамма ҳайвонлар вертолёт учун бунча пулни қаердан олдинг, - деб сўрашибди. Шунда бўри, — Ҳамма ароқ шишаларимни топшириб юбордим, - дебди.
Икки улфат кўл бўйида гаплашиб ўтиришса, Хаммер машинасида бир бой келиб дебди:
— Йигитлар, кўлни қаери саёз? Машинамда нариги қирғоққа ўтиб кетмоқчиман.
— Мана бу еридан ўтсангиз бўлади, - деб жавоб беришибди.
Бой Хаммерида кўлга қараб ҳайдабди-ю, шу заҳоти чўкиб кетибди. Бир амаллаб сузиб чиққан бой:
— Саёз дегандиларинг-ку!? - деса, улфатлар ҳайрон бўлиб:
— Ҳозиргина шу ердан бир тўда ўрдаклар ўтиб кетишганди-да..., - дермиш.
Кўчада кетаётган енгилтак аёл бир эркакка қараб:
— Сиз мени бешинчи эримга жуда-ям ўхшар экансиз...!? - дебди
Эркак ҳайрон бўлиб:
— Ўзи эрларингиз нечта бўлган? - деб сўраса, аёл:
— Тўртта, - дермиш.
Википедия: — Мен ҳамма нарсани биламан!
Гугл:— Мен исталган нарсани топа оламан!
Фейсбук:— Мен ҳаммани танийман!
Интернет: — Барибир менсиз ҳечкимсизлар!
Электр: — Овозларингни ўчирасанларми, йўқми?!...
Чўлда сувсизликдан ташна бўлиб кетаётган одамнинг
йўлидан қудуқ чиқиб қолибди.
Қудуқни кўрган ҳалиги одам қувонганидан, — Сув, сув, - деб бақирганча қудуқ томон югурибди. Шу пайт қудуқ ичидан бир одам отилиб чиқиб:
— Қани сув? Қани?! - дебди.