Бир дарвеш, дайди одам кўчада кетаётса, кўприк устида жонига қасд қилмоқчи бўлаётган йигитга кўзи тушибди.
Дарвеш йигитни ёнига келиб:
— Менга қара! Сен барибир ўлмоқчисан. Шу уст-бошингни менга ечиб бера олмайсанми? Мени кийимларим жудаям ифлос ва бадбўй бўлиб кетди, - деса, йигит:
— Йўқол! Сен ифлос ва жирканчсан! Мени кийимларимни олмайсан! - деса, дарвеш хотиржам:
— Майли. Тезроқ сакра! Мен сени пастда кутаман! - дермиш.
— Матрос, ҳаммаси яхшими?
— Ҳа капитан, ҳаммаси аъло! Ваҳимага ўрин йўқ! Фақат биз чўкяпмиз...
Қамоқхона бошлиғи:
— Хўш маҳбуслар! Бугундан бошлаб қамоқхонада уч мартта овқатланиш тартиби жорий қилинди.
Маҳбуслар:
— Қойил!!! Зўр-ку!
Қамоқхона бошлиғи:
— яъни душанба, чоршанба, жума!
— Маърузачи ичкиликнинг зарари тўғрисида ажойиб маъруза қилди, тўғрими? Ҳозир бориб буни ўзига айтаман.
— Сиз у билан танишмисиз?
— Бўлмасамчи!? Ҳар куни бирга ичамизку!
Қадим замонда подшоҳ бирининг саройи олдида халқ йиғилиб, шовқин-сурон кўтарибди.
Подшоҳ айёнлардан сўрабди:
— Ташқарида нима бўляпти?
— Халқингиз сизга миннатдорчилик билдириш учун келибди, - дебди айёнлар.
Подшоҳ:
— Нега улар "Бўлди бас!", "Етар!", "Ортиб кетди" деб бақиришяпти, - деса, айёнлари:
— Ҳамма нарса етарли, ортиғи билан муҳайё, тўкин-сочинлик бўлгани учун айтишяпти бу сўзларни, - деган экан.
АҚШ, Германия, Британия ҳукумати:
— Кўчага чиқманг! Уйда қолинг!
Халқ:
— Қанақасига? Қайси пулга еб-ичамиз?
Ҳукумати:
— Уйда қолинг! Мана сизга пул!
Россия ҳукумати:
— Уйда қолинг!
Россия халқи:
— Нима? Биз уйда ўтирсак, ким бизни боқади?
Ҳукумати:
— Карантин қоидаларини бузганингиз учун мана сизга жарима варақлари, тўлаб қўйинг!
Бўғирсоқ билан қуён дуэлга чиқибди.
Қуён:
— Қулоққа отиш йўқ!
Бўғирсоқ:
— Ундай бўлса, бошга отиш ҳам йўқ!!!
Бир қизнинг телефонига нотаниш рақамдан СМС келди:
— Севганинг борми?
— Ҳа, бор! Ким бу?
— Бу мен, отангман! Сен билан уйда гаплашаман!
5 дақиқадан сўнг яна СМС келибди:
— Севганинг борми?
— Йўқ! Ким бу яна?
— Бу мен, йигитингман! Бу нима деганинг? Демак мендан ор қилар экансан-да!...
Онаси:
— Нега кундалигингда фақат 2 ва 3 баҳолар турибди. 5 оласанми ўзи ё йўқми?!
Бола:
— Ахир 2 га 3 ни қўшсак 5 ку ойижон!
— Ҳой эгачи, ўғлингизни уйлантирибсиз. Бундай чиройли ҳам ақилли қизни қаердан топдингиз?
— Вой ўргилай... Институт дарвозаси олдида турсам, бир тўда қизлар чиқиб келишяпти. Шундай олдига бориб, чиройлилар чапга, ақллилар ўнгга ўтсин дедим. Ҳаммаси ўтди. Фақат битта қиз у тарафдан бу тарафга югуриб ўта олмай турган эди. Ундан сўрадим:
— Нега бир тарафга ўтмаяпсан? – десам, у қиз:
— Бир ўзим ҳар иккала тарафга қандай ўта оламан? – деди. Кейин шу қизни келин қилдим.