Кечқурун соқолини олиб, атир сепиб, галстук костюм кийиб олган эр ойна олдида ўзига оро берар экан, хотинидан сўрабди:
— Азизим, агар бугун тонгача тунги клубда қолиб кетсам қаршимасмисан?
— Кетаверинг, жонгинам, мен шохингиздан ушлаб турганим йўқ-ку...
— Ҳаётимда 3 та аёл бор улар: онам, хотиним ва қизим, - деб интервью берган қўшиқчига, бувисидан смс келибди:
— Пенсия пулимга оберган совғаларим тешиб чиқсин!
Ўт ўчирувчи ёнғин ҳақида хабар берган кишидан сўради:
— Ёнғин бўлаётган жойдан кабоб ҳиди келяптими?
— Йўқ, сезмадим...
— Демак, жабрланганлар йўқ!
— Агар декан айтган гапини қайтиб олмаса, — бир талаба иккинчисига арз қиляпти, — мен университетдан кетаман.
— Қизиқ, у сенга нима деди?
— “Йўқол университетдан!”
— Пул борми?
— Йўқ.ᅠᅠᅠ
— Топсамчи?
— Сиздан ўта миннатдор бўлардим.
Ўғил:
— Дада менга 5000 сўм берсангиз, кечаси ойим ким билан ухлаганларини айтаман.
Отанинг жаҳли чиқиб
— Мана 5000 сўм. Ойинг ким билан ухлаганини тез айт!!!
Ўғил:
— Мен билан ухладилар...
Бир университитет ректори, талабадан сўрабди:
— Нимага айнан бизни университетни танладингиз, - деб
Талаба жавоб берибди:
— Қўйсангизчи дада бундай саволларни...
Дарахт тепасида ректор, декан ва кафедра мудири ўтиришган экан. Бир пайт дарахт тагидан талаба ўтиб қолди.
Ректор:
— Келинглар, унинг оёғи остига 10000 сўм ташлаймиз. Уни олиб, ҳурсандчилик учун ичади. Биз уни қўлга тушуриб, стипендиясидан маҳрум қиламиза.
Декан:
— Йўқ, яхшиси 50000 сўм ташласак, бутун группа ичади. Ҳаммасини стипендиясини бекор қиламиза.
Кафедра мудири декан қулоғига:
— Яхшиси, ректорни дарахтдан итариб юборсак, ярим соатдан сўнг бутун институт ҳурсандчилигидан ичади.
— Ойижон, сиз фаришталар учиб кетади деган эдингиз-а?
— Ҳа, қизим.
— Дадам хизматкор опани "фариштам” — деди. Хизматкор опа энди қачон учади?
— Ие, ростан-а? Унда бугуноқ учади.
— Эҳ, агарда подшоҳ бўлганимдамиди, унча-мунча подшоҳдан зўр яшардим! Ўзимга хон, ўзимга бек бўлардим, кечқурунлари кирага ҳам чиқиб турардим.