Бир куни самолётда учаётган одам ҳадеб, — Эй худо, ишқилиб самолёт қулаб тушмасин, - деб нола қилаверибди. Ёнида ўтирган йўловчилардан бирининг жаҳли чиқиб, — нега ҳадеб минғиллайверасиз?! Мен самолётларда кўп учганман, у ишончли, ҳеч нарса қилмайди!, - дебди. Қўрқаётган йўловчи яна гапира бошлабди:
— Дўстим, сиз билмайсиз! Велосипедга ўтирсам, педали синиб кетади. Таксига ўтирсам, тормози ишдан чиқади. Автобусни эса балони тешилиб қолади, - дебди.
Шу пайт салонга стюардесса кириб:
— Ҳурматли йўловчилар! Самолёт тинч океанига қуламоқда. Ҳозир ҳар бирингизга хуштак тарқатаман. Уни чалсангиз, сизга акула ҳужум қилмайди, - дебди.
Бояги йўловчи жон ҳолатда:
— Ана кўрдингизми?! Ҳозир менга берилган хуштак ё ишламай қолади, ёки акуланинг қулоқлари кар бўлади, - дермиш.
Самода учаётдан самолёт тўсатдан қулай бошлабди. Бортдагиларнинг ҳаммаси парашютларда сакраб қолибди. Фақатгина битта стюардесса самолёт билан бирга кимсасиз оролга тушибди. Қиз қўрқувдан ҳушидан кетибди-ю, ўзига келгач кўзларини очиб қараса, соч-соқоллари ўсган бир киши оловда гўшт пишириб ўтирганмуш.
— Сиз кимсиз? Бу ерга қандай келиб қолдингиз?, - дебди стюардесса.
— Жиноятчиман. Ўн беш йил олдин жиноятларим учун шу ерга ташлаб кетишган. Жазолашмоқчи эди, мазза қилиб гўштхўрлик қилиб юрибман, - дебди ҳалиги одам.
— Менга ҳам гўштдан беринг.
— Буни эвазига нима берасан?
— Сиз ўн беш йилдан буён соғинган нарсани...
Ҳалиги киши хурсандчиликдан ўрнидан сакраб туриб, қизни қучоқлаб олибди-да:
— Наҳотки, наҳотки бу ерга НОС олиб келган бўлсанг, - дермиш.
— Ичасанми?
— Йўқ.
— Чекасанми?
— Йўқ.
— Қимор ўйнайсанми?
— Йўқ.
— Аёллар билан юрасанми?
— Йўқ.
— Нима бало, биронта ҳам нуқсонинг йўқми?!
— Фақат битта нуқсоним бор.
— Қанақа нуқсон?
— Ёлғончиман.
Бир киши психолог ёнига келиб дебди:
— Ҳаётимдан зерикдим. Ёрқин, қизиқарли воқеалар етишмайди!
— Сайёҳатга боринг, - дебди психолог.
— Ер шарини ярмини айланиб чиқдим. Бу ҳам майли вертолётда учиб, парошютдан сакрадим. Хуллас ҳамма нарса қилиб кўрдим. Бирор ўзгариш бўлишини хоҳлайман, - дебди киши.
— Унда, - дебди психолог, - иккинчи хотин олинг.
— Иккинчи хотиним ҳам бор, - дебди киши.
— Бу гапни энди биринчи хотинга айтинг. Ўшанда ҳаётингизда катта ўзгаришлар бўлади.
Битта содда йигит уйланибди, чимилдиққа кириб жим ётаверибди. Тоқати тоқ бўлган келинни жаҳли чиқиб:
— Келинг жойимизни алмашамиз, - дебди.
Куёв диванни айланиб ўтиб ётибди. Бироздан кейин келин яна асабийлашиб:
— Ман ўрнашмадим, жойизга ўтинг. Ҳаа устимдан ўтуринг, - дебди.
Куёв келинни устидан ўтаётган экан, келин уни белидан маҳкам ушлаб:
— Бўлди энди бир қўчқор бўлиб беринг, - деса.
Куёв:
— Баааа, - дермиш
Ишга кайфиятсиз келган йигитдан дўсти сўрабди:
— Нега кайфиятинг йўқ?
— Хотиним билан уришиб қолдим.
— Нега уришдинг?
— Янги кўйлак сотиб олган экан. "Мени семиз кўрсатмаяптими?" деб сўради.
— Сен нима дединг?
— Тўғрисини айтдим.
Душанба куни ишга кўзи қизариб келган ходимдан бошлиқ сўраяпти:
— Ҳа кўринишинг бир аҳвол, шанба якшанба яна ичибсан-да?
— Йўқ, ишни соғиниб йиғлайвериб шу аҳволга тушиб қолдим.
Пошшо Афандини масхаралаш мақсадида сарой аҳлини йиғиб, фармони олий ўқиди:
— Биз бугундан бошлаб Насриддин Афандини эшак бошилик мартабасига мувофиқ кўрдик...
Афанди ўрнидан туриб пошшога таъзим қилди ва бориб тахтдан ҳам юқорироқ бир жойга бориб ўтирди.
— Ҳа, Афанди, — деди пошшо,— нима учун мендан ҳам юқорироққа ўтирдингиз?
Афанди қўлини кўтариб деди:
— Тақдирга тан беринг, шоҳим! Мен ўз вазифамни бажаришга киришдим!
Аёл киши машина бошқариб кетяпти. Ёнида эри ўтирибди:
—Адаси, манави пиёда жонидан тўйганми?! 10 дақиқадан бери машинани олдига тушиб олиб югуриб кетяпти, - дебди хотини.
Эри бўлса:
— Пиёдалар йўлагида юрма деб сенга неча мартта айтганман! – дебди.
Қиш кунларининг бирида эркак маст бўлиб келиб, уйини дарвозасини тақиллатибди. Аёли эшикни очмасдан:
— Ким-у? Дадаси сизмисиз, - деса ҳеч ким индамабди.
Аёл қайтиб уйга кириб кетибди. Тонг отгач кўчага чиқиб қараса, эри дарвоза тагида тиришиб ухлаб ётганмиш.
Шунда хотини эрини туртиб уйғотиб:
— Вой дадаси, қачон келдингиз, - деса, эри:
— Кечаси, - дебди.
Аёл:
— Нега "дадаси сизмисиз?" десам индамадингиз:
Эр:
— Калламни қимирлатдим-ку!? - дермиш...