Бўлғуси рафиқаси билан учрашувга отланган йигитга холаси ақл ўргатяпти:
— Сен қизга албатта 3 та савол беришинг керак. Биринчи савол рўзғорга оид бўлиши шарт. Иккинчиси оила, учинчиси эса фалсафий бўлсин, тушундими жиян, бўш келма!
Куёв учрашувга борганида холасини айтганларига амал қилиб сўради:
— Кечирасиз, сиз макаронни яхши кўрасизми?
— Йўқ.
— Укангиз-чи, у макаронни яхши кўрадими?
— Мени укам йўқ.
— Нима деб ўйлесиз, агарда укангиз бўлганида макаронни яхши кўрган бўлармиди?!
Мактабга янги ўқитувчи келибди. Ўқувчилар унинг атрофини ўраб олиб, ўз мактаблари, синфлари ҳақида бетўхтов гапира кетишибди. Синфдошлар орқа партада ўтирган ўқувчини кўрсатиб, ўқитувчига таништиришибди:
— Манави Болтавой-тентак бўлади.
Мана унга 500 сўмлик ва 1000 сўмлик пулни берсангиз у доим ранги қизил бўлгани учун 500 сўмликни олади.
Болалар Болтавойни чақириб, ўқитувчига намойиш қилиш учун 500 сўмлик ва 1000 сўмлик пул узатишибди. Болтавой ҳақиқатдан ҳам 500 сўмликни танлабди. Дарслар тугагач, ўқитувчи Болтавойни кабинетига чақирибди ва дебди
— Болтавой, қарасам — математикани унчалик яхши билмайдиганга ўхшайсан. 1000 сўм 500 сўмдан икки баробар кўплигини наҳотки билмасанг?!
— Албатта биламан!
— Унда нега 500 сўмликни танлайсан?
— Муаллим, агар мен 1000 сўмликни танласам, кейинги сафар болалар менга пул бермай қўйишади-да!
Ота-оналар мажлисида мактаб директори:
— Ҳурматли ота-оналар! Сизлардан илтимос, қизларингизни “Ўқишга кира олмасанг, эрга бериб юбораман” деб қўрқитманглар! Билган саволларига ҳам нотўғри жавоб беришмоқда.
— Ойижон, бугун мактабда “Ким бўлсам экан?” мавзусида иншо ёздик.
— Жуда яхши! Сен ким бўламан деб ёздинг?
— Мен келин бўлмоқчиман деб ёздим.
Ўғли компьютер олдидан ҳеч кетмаётганини кўрган онаси ошхонада туриб унга дебди:
— Келақол ўғлим, овқат тайёр!
— Ҳозир ойижон, ҳозир.
Онаси яна унга:
— Келақол энди, овқатинг совиб қолади...
Ўғли ўрнидан туриб ошхонага кириб борса, онаси тезгина югуриб бориб, компьютер олдига ўтирибди-ю, хурсанд бўлиб ўзига-ўзи:
— Яна алданди, лақма! – дермиш.
Азобда ўтади сенсиз кунларим,
Тунлари бедорман сенда ўйларим.
Ҳаёлим, ҳаётим сиздадир доим,
Қачон кўпаясан мени пулларим!
Яхши кўрган қизим билан дўконга кириб нарса харид қилдим-да ўзимни кўрсатиб қўймоқчи бўлиб, сотувчига:
— Қайтими керак эмас! - десам, сотувчи:
— Пулингиз кам чиқди, тўхтанг! – деб қолса бўладими…!
Имтиҳон саволига жавоб тополмай ўтирган талаба ёнига ўқитувчи келиб:
— Бу фандан билиминг ёмон экани кўриниб турибди. Кел, сенга бошқа савол бераман. Мана шу хонада нечта чироқ бор? - дебди.
Талаба саволга жавоб топа олмай ўтирганида, тепадаги чироқларни санаб чиққан экан. У дарров, - саккизта, - дебди.
Ўқитувчи эса:
— Тополмадинг. Мени портфелимдаги билан тўққизта. Имтиҳондан ўтолмадинг, - дебди.
Талаба иккинчи мартта имтиҳонга кириб, яна шу ҳолатга тушибди. Энди у профессорни саволига, - тўққизта чироқ бор, - деб жавоб берибди.
Профессор:
— Топа олмадинг. Бугун мени портфелим бўш, - деса,
Талаба:
— Лекин мени сумкамда бор!, - деган экан талаба.
Янги бойлардан бири автомобиль дўконига кирибди.
Сотувчи:
— Келинг, хизмат? Сизга қандай автомобиль керак?
— Энг зўр автомобиль харид қилмоқчиман.
— Мана Форд Фокус русумидаги янги модель, -деб мақтаб кетибди сотувчи.
— Нимаси Фокус экан буни?!
— Ўтиринг марҳамат, кўрсатаман.
Сотувчи рулга ўтириб, автомобилни жуда катта тезликда ҳайдабди.
— Ҳой тўхтат, ахир дарахт турибди рўпарада, -деб бақирибди янги бой.
— Ҳавотир олманг, кўзингизни юминг, ҳозир фокус кўрасиз, -дебди-да, бой кўзини юмгач, дарахтни ёнидан айланиб ўтибди.
— Янги бой хайратланиб, автомобилни сотиб олибди.
Уйга келгач, барчага фокус кўрсатмоқчи бўлиб, автомобилга ўтиришларини айтибди.
— Энди ҳамма кўзларини юмсин, биз ҳозир мана шу дарахт орасидан ўтиб кетамиз, бу фокус, -дебди.
Янги бой автомобилни чунонам тез ҳайдабди-ки, улар улкан дарахтга бориб зарб билан урилибди. Пачоқланган автомобиль ичидан янги бойнинг зўрға овози эшитилибди:
— Минг лаънат, қайси биринг кўзингни юммагандинг?!
Ярим тунда хилват кўчадан кетаётган спортчи йигитни олдидан 2 та безори чиқиб, “Куртка билан соатни еч!” дейишибди.
Спортчи йигит безориларни биридан курткаси, иккинчисидан соатини ечиб олибди.