Бир студент йигит автобусдан тушиш пайтида, ҳайдовчига қараб, амаки мени пулим йўқ эди, - деса
Ҳайдовчи йигитни орқасига қараб бир тепиб тушуриб юборибди.
Бола ҳайдовчига қараб:
— Амаки яна бир тепинг, - дебди
Ҳайдовчи яна бир тепибди.
Бола автобус ичига қараб:
— Гули сангаям тўладим тушавер, - дермиш
— Яхши йигит, сизга саволни 2 марта қайтардим. Яна қайтараман! Сиз саволга «Ҳа» ёки «йўқ», - деб жавоб беринг!
— Залдаги одамлар сизни жавобингизни кутавериб чарчаб кетишди ахир!
— Дўстимга қўнғироқ қилсам бўладими?
— Бу сизга «Ким миллионер бўлишни хоҳлайди» ўйини эмас йигит, бу ер "Никоҳ уйи"!
Бир ГАИ ходими менга қоидани бузганим расмини жўнатибди. Мен ҳам унга "жарима" тўлаганим ҳақдаги видеони жўнатдим. ГАИ шокда.
— Ассалому алайкум доктор. Сизга кўзимдан шикоят қилиб келдим! Охирги пайтда жудаям қийналиб кетдим. Ошхонага кираман деб, молхонага кириб кетаяпман. Уйимга кираман деб, қўшнимникига кириб кетяпман. Яхшилаб даволамасангиз бўмиди!!!
— Сизни тезда даволамаса бўлмас экан. Ахир бу ер БАНК-ку...
Бир ўғрининг қармоғига олтин балиқ илинибди. Лекин у нима қилишини билмасдан балиқни у ёғига ағдарибди, бу ёғига ағдарибди.
— Тила тилагингни, - дебди, ниҳоят, олтин балиқ тилга кириб.
— Бу нима деганинг, - дебди тушунмасдан ўғри.
— Сенга қанақа тушунтирсам экан, кеча бир одам мени ушлаб олган эди. У мендан юз миллион сўм муҳайё қилишимни сўради. Мен уни бир зумда бажо келтирдим. Сенга нима қилай?
— Ўша одамнинг уй манзилини бер.
— Ада, қорним очди.
— Ойинга Telegram'da ёз, келиб овқатлантириб кетади.
Шер чуқурга йиқилиб тушиб, ундан чиқа олмаяпти.
Дарахтда эса, маймун сакраб:
— Ажаб бўлибди, баттар бўлгин. Э, лаънати мушук. Энди сени чангалингдан тумор, тишларингдан эса сувенир ясаб, пўстингни эса бўйра қилишади..., - деб масхара қилаётган экан, бирдан сакраётган шохи синиб, маймун шерни олдига йиқилиб тушибди:
— Подшохим, ҳатто ишонмайсиз ҳам, сиздан кечирим сўраш учун олдингизга тушдим...
Эшмат "мелиса" бозордан 10 та қўй сотиб олиб тоққа чўпонга обориб:
— Мана 10 та қўй, мана ем хашакга пул, мана бу хизмат хаққингиз яхши қарасангиз яна қўшиб бераман, - деб қўйларни ташаб кетибди.
Бир йил вақт ўтиб чўпонни олдига келиб сўраса, 10 та қўйни кўрсатибди.
Эшмат "мелиса": Мен сизга 10 та қўйни обкелиб берганимга бир йил бўлди, наҳотки биттаси ҳам туғмаган бўлса, - деса.
Чўпон:
— Сизни милициялигингизни эшитиб, битта ҳам қўчқор қўйларингизга яқинлашмади, - дебди.
Уч афанди йўлда кетаётган экан. Уларнинг бири кал, иккинчиси чўлоқ, учинчиси кўр бўлади. Уларнинг олдидан бир "Феррари" русумли автомобил ўтиб кетади. Шунда кал:
— Оҳ, у менинг сочимни причёскасини бузди - дебди,
Чўлоқ:
— Бир сакраб етиб олайми - дебди.
Кўр эса:
— Қўрқманглар, номерини эслаб қолдим, милицияга берамиз - дебди.
Йигит:
— Зоопаркда бўганмисан?
Қиз:
— ҳа, бўганман.
Йигит:
— нима бериб боқишган?
Қиз:
— ҳафа бўлиб индамади.
Йигит:
— ҳазиллашдим, ростан бўганмисан.
Қиз:
— ҳа, нимеди?
Йигит:
— нимага қочиб кетгансан?