Бир куни бир бола кўчада дўстини ураётган экан, шунда бир отаҳон келиб:
— Болам дўстингни нимага уряпсан, деса
Бола айтибди:
— У мени икки йил олдин бегимот деб мазаҳ қилганди, дебди
— Икки йил олдин мазаҳ қилган бўлса, нимага ҳозир уряпсан, дебди
— Бугун зоопаркга бориб бегимот нималигини кўрдим-да.
Китоб магазинига кирган киши сотувчи аёлдан сўради:
— «Эркаклар аёлларни эъзозлаши керак» - деган китоб борми?
— Фантастика бўлими қўшни хонада.
Агар янги бир мартталик ниқоб сотиб олишга эринсангиз, ишонаверинг, эски ниқобингиз узоқ вақт хизмат қилишга мўлжалланган!
— Алло?
— Алло! Мен ҳозир гаплаша олмайман. Кейинроқ бошқа рақамга қўнғироқ қилсангиз!
— Қайси рақамга?
— Хоҳлаган рақамингизга!
Савол: Қиз бола ва аёл ўртасидаги фарқ нимада?
Жавоб: Қиз бола янги iPhone хоҳлайди. Аёл эса "тагига олмайдиган" това хоҳлайди.
Сиз қуйидаги 3 та фактни биласизми?
1. Чап кўзингизни юмиб, ҳеч қандай ёзувни ўқий олмайсиз.
2. 1-фактни ўқиб, ўзингизда текшириб кўрасиз.
3. Алданганингизни билиб куласиз.

Сўнгги янгиликларнинг энг ишончли манбаалари:
1. Телеграм.
2. Инстаграм.
3. Фейсбук.
4. Маҳалладаги хотинлар.

Шогирднинг шиори:
7 мартта сўраб, 1 мартта унут!
— Кўзларингдан билиниб турибди, яна ичиб келибсан.
— Қоматингдан билиниб турибди, яна бўкиб овқат ебсан.
Мўйнали пальто дўконига эр-хотин харидорлар киришса, ёнига сотувчи қиз югуриб келибди:
— Бирор нима қидиряпсизми? - дебди хушфеъллик билан.
Харидор эр:
— Куя капалагига емиш қидиряпмиз, - деган экан.